Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet52/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Ичак дисбактериози белгилари
Ичак дисбактериози асосий белгилари қандай?
Ичак тракти томонидан- бу сезиларли миқдорда ҳазм бўлмаган думалоқ ахлат массалари бўлиши, ахлатнинг сассиқ хидлилиги, сассиқ йирингли ҳид ажралишининг ошиши, қоринда оғриқ ,қулдираш, таранглашиши, кучаниш, иштаҳа пасйиши кўп қусиш.
Ичак дисбактериози болада тана массасининг қўшишини камайишига ва ҳаттоки тана массасининг йўқотишига олиб келади. Боланинг ташқи кўриниши ички органларнинг ҳолатидан дарак беради:бола рангпар кўринади, териси қуруқ қипиқланганбўлади, оғиз бурчакларида ёриқлар пайдо бўлади. Болани қичишиш безовта қилади ва терисида аллергик тошмалр тошади, баъзан тошмалар шиллиқ қаватларда пайдо бўлади, стоматит ривожланади
Бола кўп шамоллайди, ичак инфекцияларин “ушлаб олади”.
Ичак дисбактериозини даволаш комплекс бўлади ва узоқ вақт давом этади.
Давонинг биринчи этапида кераксиз микроорганизмлардан бутунлай халос бўлиш ёки миқдорини камайтириш. Бунинг учун махсус бактериофаглар ичак антисептикларидан фойдаланилади. Оғир ҳолатларда бошқа моддаларнинг эффекти бўлмаганда антибиотиклар буюриш мумкин. Антимикроб терапия билан бирга сорбентлар қўлланилади, қайсики ичак бўшлиғида жойлашган кераксиз бактерияларни чиқаради ва боғлайди. Болага овқатларни сўрилиши ва ҳазм қилишини енгиллатиш учун фермент препаратлари буюрилади. Ичакни катта миқдордаги кераксиз микроорганзмладан тозалагандан сўнг нормал микрофлора билан бойитиш бошланади. Нормал микрофлора функциясини бажарадиган ва фойдали микроорганизмлар ўсиши учун шароит яратадиган махсус препаратлар бор.
Ичак дисбактериози диагностикаси учун қўлланилади:

  • копрограмма –овқат компонентларини ичакда ҳазм бўлиш даражасини, яна яллиғланиш белгилари бор ёки йўқлигини кўрсатади;

  • шартли патоген флорага ахлат посев анализи, нормал флора кўрсаткичи ҳисобланмайдиган «нейтрал» бактериялар даражасини кўрсатади;

  • дисбактериозга ахлат экиш – усули, нормал ва шартли патоген миқдори, шунингдек уларнинг хар хил дори моддаларга сезувчанлиги аниқланади. Ахлат анализининг йиғиш шароити мухим аҳамиятга эга: ҳавода ва хона ҳароратида узоқ сақланмаслиги ва янги йиғилган бўлиши керак, шунингдек етарли миқдорда(5-10грдан кам эмас). Дисбактериозга ахлат анализи топширишда нормал флора препаратларини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Норма ва патологияда кислота-асос ҳолати. Буйракнинг патобиохимияси. Сув-электролит алмашинуви , уни бошқарилиши ва бузилиши
Организмда метаболик система концентрацияси мавжуд, водород ва гидрооксил ионлари ишлаб чиқарилиши ва ютилиши, яна буфер моддалар ўзгариши кислота асос ҳолати дейилади.
Физиологик жараёнларни тўхтовсиз кечиши, ҳамда патологик ҳолатлар юзага келиши биохимик реакциялар активлиги ва тезлигини ўзгартиради. Физиологик жараёнлар характерига барча биологик муҳитлар кислота-асос системасига таъсир кўрсатади.
Амалий тиббиётда химик таркиби осон назорат қилинганлиги сабабли қон ва сийдикда кислота-ишқор ҳолати кўпроқ ўрганилган.
Плазма КАҲ коррекциясида моддалар симптоматик, ўрин босувчи ва патогенетик даволаш йўллари билан юборилади, организм асосий функциялари характерига таъсир қилиши мумкин. Организмда сувнинг асосий биологик ва физиологик аҳамияти реакцияларда иштирок этади, терморегуляция жараёнларида, муҳитлар учун ва бошқа БАМ ларни аралаштиришда энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Натрий катиони организм муҳитларида фаол аралашади ва компенсация жараёнларида гомеостаз силжишига қатнашади.
+ ва сув балансининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатга дисгидрия дейилади. Унинг лаборатор диагностикаси осмотик босим параметрларига, плазмада натрий катиони даражасига, қон қуюқ ва суюқлиги кўрсаткичига (гематокрит даражасига, плазма оқсил концентрациясига), диурез ҳажмига, сийдик нисбий зичлигининг сонига ва таркибидаги натрийга таянади. Клиник симптомлар лаборатор диагностика объектив маълумотлари билан бирга амалиёт врачига дисгидрия турини ва бу ҳолатлар коррекциясини асослашга ёрдам беради.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling