Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
п р е с с – р е л и З
2012 йил 5 июль куни жиззах вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати томо- нидан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси а.а. иштирокида тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш маса- лаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирнинг бошланишида вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси А.А. жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Жиззах вилоятида юқоридаги йўналишларда амалга оширилган тадбирлар тўғрисида маъруза қилди. Қайд этилганидек, бугунги кунда Жиззах вилояти аҳолиси 1190300 кишини таш- кил этади, шулардан 298895 (25,1%) нафари фертил ёшидаги хотин-қизлардир. Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида фертил ёшидаги 253725 (85,0%) нафар аёл аҳолининг репро- дуктив саломатлигини мустаҳкамлаш дастури доирасида тиббий кўрикдан ўтди. 144073 нафар аёлда турли эксрагенитал касалликлар аниқланди, ҳозирга кунда 137153 (85,0%) нафар аёлни амбулатор ва 6920 (4,8%) тасини стационар шароитда даволаш бўйича иш- лар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 14 ёшгача бўлган 362255 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди, ҳозирда уларни соғломлаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган 6 ой давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томо- нидан тиббиёт институтлари, шунингдек, республика илмий-амалий тиббий марказлари иштирокида 5 маротаба “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир ёшдаги қиз ва ўғил болаларни соғломлаштириш ҳафталиги” ўтказилди. 108 та қишлоқ врачлик пунктларида 9720 нафар аёл, 8450 та ўсмир ёшдаги қиз ва ўғил бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилди. Олиб борилган тадбирлар самараси натижасида Жиззах вилоятида 2012 йил 6 ой мобайни- да болалар ўлими 3 нафарга, муддатидан олдин туғилиш 181 нафарга камайди. Шунингдек, ўтган 6 ой давомида вилоятда 3000 та никоҳ қайд этилди, оила қуриш ис- тагида бўлган барча ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Агар 2011 йилда 15-16 ёшли қизлар ўртасида 2 та фарзанд кўриши ҳолати (Арнасой ва Пахтакор туманларида) қайд этилган бўлса, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида бундай сал- бий ҳолат кузатилмади. 2012 йилнинг 6 ойи мобайнида битта 17 ёшли қиз фарзанд кўрди (Зарбдор туманида), ваҳоланки, 2011 йилда бундай ҳолат 11 марта қайд этилган эди. Фертил ёшидаги 31855 нафар аёл контрацептив воситалар билан таъминланди. Матбуот анжуманида вилоят она ва бола скрининг марказида ўтказилаётган тадбир- лар тўғрисида ҳам ахборот берилди. Хусусан, марказ лабораториялари ва кабинетлари энг замонавий тиббий ва техник асбоб-ускуналар билан таъминланган, бу ерда 5 нафар врач, 9 нафар тиббиёт ҳамшираси, шунингдек, 9 нафар кичик тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда. Лидда биринчи навбатда матбуот конференцияси мавзуси ва ўтказиш санасини кўрсатиш керак. Шундан кейин тадбир қатнашчилари кўрсатилади Мазкур ахборот лидда бўлиши шарт Агар сўзлардан матн маъноси учун зиёнсиз халос бўлиш мумкин бўлса – улардан халос бўлинг Атамаларни тушун- тиринг. Агар атама такрорланса, уни бир марта тушун- тириш керак Нотўғри со- лиштириш. Бу ҳолда қуруқ статистик маълумотни берган маъқул Гап умуман мантиқсиз. Стати- стик маълумотни берган маъқул. 91 Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 64-уй Мурожаат учун телефон: (8-372) 000-00-00 Электрон манзил: press@jizzax.uz www.jizzax.uz, www.jizzax.zn.uz Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Информационная служба хокимията Джизакской области Information centre of the Djizakh regional khokimiyat 2012 йил 5 июль, Жиззах шаҳри Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling