86
5.6. ПрЕСС-рЕЛиЗ. ПрЕСС-рЕЛиЗНиНГ тУрЛари,
МаҚСаДЛари
пресс-релиз
12
– бу ахборот хизмати томонидан деярли ҳар қандай
йирик
тадбирларга тайёрланадиган асосий тезкор ишчи ҳужжатдир.
пресс-релиз – матбуот учун ахборот бўлиб,
унда янгилик, ҳокимиятнинг
бирор масала бўйича нуқтаи назари баён этилади ва
ОАВда чоп этиш учун юбо-
рилади. Одатда, ташкилотнинг у ёки бу ахборот сабабига жавоб кўринишидаги
расмий позицияси
пресс-релизда акс эттирилади
13
.
пресс-релиз материали керакли оавда чоп этилиши учун у қуйидаги
қоидаларга
14
мос тарзда тузилгани маъқул:
1)
пресс-релиздаги ахборот у юборилаётган
нашр мухлислари учун
қизиқарли ва керакли бўлиши керак;
2)
ахборот ҳозирги кун учун долзарб бўлиши лозим;
3)
ахборот ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши ва ўқувчилар учун қизиқарли
бўлиши зарур;
4)
пресс-релизда таниқли раҳбар ёки мутахассисларнинг
ушбу масала юза-
сидан фикр-мулоҳазалари акс эттирилган бўлса, нур устига аъло нур бўлади.
ташкилот бирор янгилик ёки ахборотни ўз ичига олмаган пресс-релиз тар-
қатадиган бўлса, унинг янгилик манбаи сифатидаги обрўсига путур етади.
пресс-релизы бывают следующих видов:
12
Роман Масленников. 101 совет по PR. – М.: “Альпина Паблишер”, 2012. – 74-бет.
13
Ўша манба.
14
Игнатьев Д., Бекетов А. Настольная энциклопедия Public Relations. – М.: “Альпина
Паблишер”, 2004 г. – 496-бет.