Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

82
саккиЗинчи 
қадаМ: 
саволларга жавоб бериш
Агар матбуот анжумани чоғида шундай ва-
зият юзага келиб, сизни танқид остига олсалар 
ёки эътироз билдирсалар, танқид ва эътироз-
ни диққат билан тингланг. Ҳеч қачон очиқ-ойдин эътироз билдир-
манг. Эътирозлардан ва қитмир саволлардан ҳижолат чекканингизни 
кўрсатманг.
Жавобни “Ўткир савол учун раҳмат” ёки “Ҳа, сиз кўтарган муаммо 
ҳақиқатан ҳам бор”, деган жумла билан бошланг. Ўзингиз яхши билган 
ва керак, деб ҳисоблаган мавзуда гапиринг ва маълумот беринг.
Маслаҳат: Агар жавобингиз бўлмаса, “Ҳозирги пайтда менда бу ҳақда 
маълумотлар йўқ”, денг, бу “Изоҳ йўқ” ёки “Жавоб беришни истамайман”, 
дегандан кўра яхши. Жавобни билмасангиз, худди шундай деб айтинг. Акс 
ҳолда журналистлар сиз учун фикрни тугатиши ёки материалда сизни 
жавоб беришдан бош тортди, деб кўрсатиши мумкин. Бу эса ҳокимлик 
обрўсига путур етказади. Саволни ёзиб олинг ва уни берган иштирокчига 
бу саволга маълум вақтдан кейин жавоб беришингизни айтинг (масалан, 
24 соат ичида – бундай жавоб доим яхши қабул қилинади).


83
тЎққиЗинчи 
қадаМ: 
якун ясаш
Кўп ҳолларда тадбир тугагандан кейин жур-
налистлар қўшимча маълумот олиш учун ташки-
лотчилар ва экспертларга мурожаат қиладилар. 
Бу ҳақда маърузачиларни олдиндан огоҳлантириб қўйиш керак. Матбу-
от анжумани тугагач, ахборот хизмати ходимларини тўпланг ва тадбир-
нинг маъқул ва номаъқул томонларини муҳокама қилинг. Бу келгусида 
бундай тадбирлар ўтказишни янада такомиллаштириш ва йўл қўйилган 
хатоларни бартараф этиш учун зарур бўлади.
Матбуот анжуманидан бир неча кун ўтгач, ОАВда матбуот анжуманида 
олинган ахборот асосида эълон қилинган материаллар мониторингини олиб 
боринг. Ёдда тутинг, босма ОАВда ахборотни нашр қилиш учун вақт керак – 
одатда, бир неча кун. Электрон ОАВда материаллар шу куннинг ўзида ёки тад-
бирдан кейинги куни чиқади.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling