Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


5.5. МатБУОт аНЖУМаНиНи ЎтКаЗиШДа ЭНГ КЎП йЎЛ


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

85
5.5. МатБУОт аНЖУМаНиНи ЎтКаЗиШДа ЭНГ КЎП йЎЛ 
ҚЎйиЛаДиГаН ХатО
Матбуот конференцияси ташкилотчилари учун аҳамиятга 
эга мавзуни журналистлар учун ҳам аҳамиятли деб ўйлаш.
Матбуот конференцияларида жуда кўп ата-
малар қўлланилади. Баъзан журналист гап нима ҳақидалигини 
тушунмай қолиши мумкин. Одатда, журналистлар нотаниш 
атамаларни эшитганда, гарчи саволлар бериш тўғрисидаги ил-
тимос бир неча бор айтилган бўлса ҳам, индамай қўя қолади.
Матбуот конференциясини оддий тадбир, деб ҳисоблаб, 
шу вақтда ўтказилиши режалаштирилган аҳамиятга эга бошқа 
тадбирларни инобатга олмаган ҳолда, унга журналистларни ва 
иштирокчиларни икки кун олдин таклиф этиш.
Мажлис минбаридаги кимнинг ким эканлигига ишора 
қиладиган ёзувларни, иштирокчи ва ташкилотларнинг бей-
жикларини, шунингдек, келган меҳмонлар рўйхатини қуруқ 
расмиятчилик, деб ҳисоблаш. Минбарда ёзувларнинг йўқлиги 
журналистлар томонидан матбуот анжумани чоғида ҳам, ОАВда материални 
чоп этишга тайёрлаётганларида ҳам иштирокчи ва сўзга чиққанларнинг исми - 
шарифи, лавозимини адаштириб юборишларига олиб келиши мумкин.
Баъзи ташкилотчилар пресс-релиз матбуот конференцияси-
да зарурий элемент эмас, деб ҳисоблайдилар. Аммо пресс-релиз 
ОАВ вакилларининг ишини енгиллаштиради, уларга материал-
ни сифатлироқ тайёрлашга ёрдам беради.
Матбуот анжуманини сўзга чиқувчининг ўзи олиб бориши 
керак, деган фикр. 
Журналист – кўп масалаларда дилетант 
ҳисобланиши ва саволларига жавоб бераётганда унинг беха-
барлигини таъкидлаш мумкин, деган фикрдан йироқ бўлинг. 
Бу мутлақо нотўғри фикр. Бунинг устига, журналист иш жа-
раёнида дуч келадиган барча масалаларни бир хил ва чуқур тушунмаслиги ҳам 
мумкин ва бу шарт ҳам эмас. Бу унинг ваколатига кирмайди. Журналистнинг 
вазифаси – ахборот узатиш, уни оммага етказиб беришдир.
Журналистларни таклиф этаётганингизда уларнинг ўз наш- 
рида ёритадиган мавзуларини инобатга олмаслик тўғри 
бўлмайди. Агар сиз ким ва унинг нималар тўғрисида ёзиши 
юзасидан картотека олиб бормасангиз, сўзга чиқувчи журна-
листларнинг шахсий симпатия ва антипатиялари тўғрисидаги маълумотга эга 
бўлмасангиз, журналистлар ўзини қандай тутишини, қандай саволлар бериши 
мумкинлигини, шунингдек, қандай фикр-мулоҳазалар билдиришини олдиндан 
айтиб беришингиз осон бўлмайди 
11
.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling