Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маслаҳат
80
бешинчи қадаМ: олтинчи қадаМ: Ҳокимлик баннерини шундай қўйингки, у кўпроқ кадрга тушсин ва бирин- чи планда бўлсин. Одатда, баннер сўзга чиқадиган ташкилотчиларнинг столи орқасига осилади. Ҳар бир иштирокчи микрофондан бемалол фойдаланиш им- кониятига эга бўлиши керак. Бюджет кўтарса, иштирокчиларни ичимлик суви ва стаканлар билан таъминланг. сўзга чиқувчиларни кутиб олиш Агар матбуот анжуманида экспертнинг сўзга чиқиши кутилаётган бўлса, уни бинога киришда кутиб олинг. Матбуот анжуманини ўтказиш тар- тиби бузилмаслиги учун эксперт ва бошқа иштирокчи- ларни олдиндан регламент билан таништириш зарур. вазифаларни тақсимлаш Матбуот анжуманини олиб бориш учун модера- тор масъул ҳисобланади. Видео тақдимот кўзда ту- тилган бўлса, тадбирнинг техник жиҳати учун масъул ходимни тайинланг. Тадбир бошланишида уни олиб борувчи барчани олқишлайди ва иштирокчиларни таништиради, сўзга чиқиш регламентини эълон қилади, савол беришга навбат тузади, мат- буот анжумани тугаганлигини билдиради. Матбуот анжуманларида мобил телефонларни ўчириш ёки товуш- сиз ҳолатга ўтказиб қўйиш қабул қилинган, савол бериш учун қўлни кўтариш керак. Журналистлар ўзини таништириши – исмини ва ОАВ- нинг номини айтиши керак. Маслаҳат: Ҳокимга этикет ва протокол бўйича модераторлик ахборот хизмати ходимларининг вазифаси, деган фикрни етказинг. 81 еттинчи қадаМ: Матбуот анжумани бошланди. Матбуот анжуманини қанча давом эттириш мумкин? Матбуот анжуманини белгиланган вақтда бошланг. Баъзан 3-5 дақиқа кеч бошлаш мумкин. Матбуот анжуманини чўзиб юбормаган маъқул. Матбуот анжуманига ажратилган вақт – узоғи билан 1 соат. Агар берилмаган саволлар қолиб кетган бўлса, матбуот анжуманини одоб билан тугатиш керак. Ёдингизда тутинг, матбуот анжумани тугагач, айрим журналистлар шахсан ҳокимлик вакиллари, эксперт ёки бошқа таклиф этилган иштирокчилардан интервью олишни истайдилар. Матбуот анжуманини режалаштираётганингизда ва вақтни тақсимлаётганингизда, шу босқични ҳам ёддан чиқарманг. Маслаҳат: Ёдда тутинг, журналистларнинг бошқа режалаштирган тадбирлари бўлиши мумкин, шунинг учун матбуот анжуманини чўзиб юборманг. Маслаҳат: Матбуот анжуманини ташкил этаётганда барча техник воситаларни текширувдан ўтказинг, чунки уларнинг ишдан чиқиши тадбирни тўхтатиб қўйиши ва умумий кайфиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling