Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

 

фотосуратлар. Мавзуни ёритиб бериш учун фойдаланилади. Матбуот 
учун кенг форматли, аниқ тасвир, объект ракурси тўғри танланган 
фотосуратлар талаб этилади.
 

баёнот. Кўтарилаётган муаммо бўйича ҳокимликнинг нуқтаи назари ва 
режаларини баён қилиш шакли. У аниқ, равшан 
тузилган ва қисқача баён этилган бўлиши керак.
 

раддия. Ҳокимлик ёки давлат бошқарув органи 
мансабдор шахсининг нуқтаи назари нотўғри 
талқин қилинган нашрдан сўнг чоп этилади.
 

сўров. Журналистлар орасида турли долзарб 
масалалар юзасидан уларнинг фикрини билиш учун 
ўтказилади.


77
биринчи 
қадаМ:
5.4. МатБУОт аНЖУМаНиНи таШКиЛ ЭтиШ Ва 
ЎтКаЗиШ ҚОиДаЛари
Матбуот анжумани – ҳокимликнинг бирор масала юзасидан фаолиятини 
оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг энг самарали усули. Матбуот ан-
жумани бу нафақат ҳокимлик фаолияти тўғрисида ахборот бериш, балки жур-
налистлар билан шахсий мулоқот ўтказиш имконияти ҳамдир. Журналистларга 
матбуот анжуманида берилган ахборот бўйича ОАВда нашр этилган материал-
лар матбуот анжумани тўғри ташкил этилганлигининг кўрсаткичи ҳисобланади. 
Матбуот анжуманидан кўзланган мақсадга эришишда унга пухта тайёргарлик 
кўриш муҳим аҳамиятга эга. Матбуот анжуманига тайёргарлик кўриш ўз ичи-
га турли характерга эга тадбирларни ўз ичига олади. Шунинг учун, ОАВ учун 
ўтказиладиган тадбирга босқичма-босқич тайёргарлик кўрамиз:
Матбуот анжумани ўтказишга 
сабаб бўладиган ахборот топиш
Матбуот анжумани ўтказиш учун доимо 
бирор-бир ахборот сабаб бўлади. Сиз журна-
листларга шунчаки учрашмоқчилигингизни билдириб, уларни таклиф 
эта олмайсиз. Тадбир ўтказишга сабаб бўладиган ва шунга арзий-
диган ахборот қидиринг, зарур бўлса уларни ўзингиз ўйлаб топинг. 
Ахборот асосида доим бирор янгилик ётади.
Маслаҳат: Қўнғироқларга зудлик билан жавоб беришга 
одатланинг. Агар ахборот хизматига учинчи қўнғироқдан кейин ҳеч 
ким жавоб бермаса – бу масъулиятсизлик белгиси ҳисобланади.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling