Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

п р е с с – р е л и З
жиззах вилояти ҳокимлигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хиз-
мат сифатини ошириш масалаларига бағишланган ҳисобот матбуот анжумани бўлиб 
ўтди. Матбуот анжуманида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси ра-
иси а.а. иштирок этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Жиззах вилояти аҳолиси 1 190 300 нафар кишини ташкил 
этади, шундан 298 895 (25,1%) нафари туғиш ёшидаги хотин-қизлардир. Ҳисобот даврида 
253 725 (85,0%) нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 57,0 
фоизида экстрагенитал касалликлар аниқланди. Шулардан 95 фоиз аёллар амбулатор ре-
жимида, 5 фоизи стационарларда даволанди.
Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 14 ёшгача бўлган 362 256 бола тиббий кўрикдан 
ўтди. Аниқланган касалликлар натижасига кўра, болалар зарур муолажаларни олдилар.
Аҳолининг тиббий кўрикдан ўтказилиши “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир ёшидаги 
қиз ва ўғил болаларни соғломлаштириш ҳафталиги” доирасида ташкил этилди. Ҳафталик 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилди. А.А. 
аҳолини соғломлаштириш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида 2012 йилнинг 6 ойи 
мобайнида Жиззах вилоятида болалар ўлими 3 нафарга камайганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўтган 6 ой давомида вилоятда 3000 никоҳ қайд этилди, барча келин-куёвлар тиббий 
кўрикдан ўтди. А.А. оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш, касалликларни аниқлаш 
ва вақтида зарур даволаш курсини ўтиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.
Хотин-қизлар томонидан вилоят аёллари ўртасида мунтазам тушунтириш ишлари 
олиб борилмоқда. Ва бу ўзининг ижобий натижаларни бермоқда. Олиб борилаётган ишлар 
натижасида 31 855 нафар туғиш ёшидаги аёл контрацептив воситалар билан таъминланди.
Матбуот анжуманида замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган вилоят она ва 
бола скрининг маркази тўғрисида ҳам сўз борди.
Маълумот берувчи шахс: 

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling