103
Шунингдек, давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби
тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомда
қуйидагилар белгиланган:
●
давлат органининг расмий сайтига қўйиладиган талаблар;
●
давлат органининг расмий сайтида жойлаштириши мажбурий бўлган
ахборотлар рўйхати;
●
расмий сайтга қўйиладиган талаблар;
●
расмий сайт ахборотлари таркибига қўйиладиган талаблар
20
.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи сайтининг мақсадли
аудиторияси бу:
●
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
●
иқтисодий алоқалар субъектлари;
●
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви орган-
лари;
●
оммавий ахборот воситалари;
●
хориждаги ватандошлар;
●
хорижий аудитория.
ҳокимлик – маҳаллий давлат ҳокимияти
ижроия органидир, шунинг учун унинг веб-сайти:
●
чиройли ва бежирим кўринишга, замонавий
дизайнга эга бўлиши;
●
ишончли ва долзарб маълумотларга эга бўлиши;
●
фойдаланувчилар учун қулай сервисга эга бўлиши;
●
осон ва тез янгиланиб бориши керак.
Сайтдан олинадиган биринчи таассурот жуда муҳим. У эътиборни тортса,
ўз истеъмолчисига эга бўлади, акс ҳолда эга бўла олмайди. Албатта, бу осон
вазифа эмас. Аммо бошқа йўл йўқ, чунки Интернетда сайтлар ва материаллар
жуда кўп. Шунинг учун сайт дизайннинг ўз ўрни ва роли бўйича жойлаштирил-
ган материалларнинг мазмуни билан бир қаторда, сайтнинг қизиқарлилигини
баҳолашда асосий омиллардан бири бўлиши керак.
Сайтни ўзига хос фойдаланувчилар орасида оммалаштиришда уларга бе-
пул бериш мумкин бўлган турли майда нарсаларни тақдим этиш ҳам ўзига
хос аҳамиятга эга. Бирор маҳсулот тўплами ва қўшимча фойдали сервисга эга
бўлган сайтга кирувчиларни қизиқтириш осон. Шундай ёрдамчиларга ижтимо-
ий сайтлардаги инфомерлар – facebook, twitter ва бошқалар, шунингдек, RSS
тасма орқали обуна бўлиш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |