Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

 


114
У ёки бу ресурс орасидан кирувчилар оммалашган ижтимоий тар-
моқларни танлаб олиши жуда муҳимдир. Масалан, ҳокимлик сайти учун 
салоҳиятли аудитория – асосан аҳоли, ННТ ва жамоатчилик ташкилот-
лари, шунингдек, тадбиркорлик тузилмаларидир, демак, айнан шу кон-
тингент кўпроқ фойдаланадиган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш 
лозим.
Сайт қидирув тизимларида уларнинг оммалашишига юқори таъсир 
кўрсатадиган ресурсни оптималлаштириш билан бир қаторда юқори натижа-
га эришиш учун унга ўз вақтида тузатишлар киритиб бориш, барча маҳаллий 
ОАВда ташвиқот қилиш зарур. Бир сўз билан айтганда, сизнинг сайтингиздаги 
янгиликлар доимо энг янги ва энг қизиқарлиси бўлса, муваффақият сиз тараф-
дадир.
Қандай тузатишлар киритиш зарурлигини аниқ тасаввур қилиш учун мута-
хассис ҳар куни сайтга қанча киши, қайси қидирув сўровлар бўйича ва қайси 
қидирув тизимлари, сайтлар ёки каталоглардан кираётганини, қандай бўлим 
ва саҳифалар кўпроқ қизиқиш уйғотаётганини таҳлил қилиб бориши керак. Бу 
маълумотни сайт статистикасидан олиш мумкин, ушбу ресурс иши тўғрисидаги 
статистик маълумотларни тўплаш эса уни оммалаштиришнинг муҳим мажбу-
рий босқичига айланиши керак. Статистик маълумотлар статистикани таҳлил 
қилишга хизмат қилувчи ўлчагичлар, лог ва скриптлар ёрдамида олинади. Ста-
тистика сервиси тақдим этадиган ўлчагич сайтга кирувчилар сонини мустақил 
санаш имконини беради. Бунда сайтда маълумот тўпловчи код ўрнатилади, 
ҳисоблагич статистик маълумотларни санайди, қайта ишлайди ва натижани 
чиқариб беради.


115
ижтимоий тармоқларда ишлаганда риоя қилиниши керак 
бўлган асосий қоидалар:

ижтимоий тармоқ иштирокчилари нималар ҳақида гапираёт-
ганлигини доимо инобатга олиш;

чоп этилаётган ахборотларга масъулият билан ёндашиш, ҳеч қа-
чон тасдиқланмаган ёки нотўғри талқин қилиниши мумкин бўлган 
хабарни тарқатмаслик;

ахборотни жойлаштиришда унинг қонунчиликни, фуқаролар-
нинг муаллифлик ва бошқа ҳуқуқларини бузмаслигига ишонч ҳо-
сил қилиш;

ижтимоий тармоқларда иштирок этишни янги нарсаларга ўрга-
ниш имконияти, деб қараш ва бу билимларни жамиятга сифатлироқ 
ахборот етказиш ва мулоқот учун сарфлаш.


116
Ижтимоий тармоқлар ва блогларда жойлаштирилган ахборотларни ҳоким-
ликнинг расмий пресс-релизлари ва матбуот анжуманларининг ўрнини боса-
диган хабар, деб ҳисобламанг. Доим ижтимоий тармоқда чоп этилган ахборот-
нинг кейинчалик ўзгартирилиши эҳтимоли борлигини инобатга олиш керак. 
Расмий хабарни доим ҳокимлик сайтидан ва янгиликлар саҳифасидан топиш 
мумкин. Баъзи ижтимоий тармоқларда иштирок этиш қоидалари (масалан, иш 
соати, жавоб учун керакли ўртача вақт, хабарга жавоб бериш усули) ижтимоий 
тармоқнинг тури ва Ахборот хизматларининг унда иштирок этиш сиёсатига 
боғлиқ бўлиши мумкин. 

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling