112
6.2. иЖтиМОий тарМОҚЛарДа иШЛаШ Ва
БЛОГ юритиШ
6.2.1. иЖтиМОий тарМОҚЛарДа иШЛаШ
Ахборот хизматларига қўйиладиган замонавий талаблар даражасида бўлиш
учун шуни чуқур тушуниб олишингиз керакки,
Интернет-макони турли ахбо-
рот хизмати ўртасидаги рақобатда муҳим майдонга айланиб бормоқда. Ахборот
технологиялари тараққиёти замонавий ахборот билан
ишнинг янги усул ва во-
ситаларини ишга солишни талаб этмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Интер-
нетдан фойдаланувчилар сони 9 миллион нафар
кишидан ошганини инобатга
оладиган бўлсак, ахборот хизматининг бу улкан коммуникация майдонини эъ-
тиборсиз қолдириши мумкин эмас.
интернетдаги ижтимоий тармоқларда ишни нимадан бошлаш керак?
Аввало, сиз кўзлаган аудитория қаерда жойлашганлигини
тушуниб олиш-
билан бирга, ҳозирда Интернетдан аҳолининг 14 дан 70 ёшгача бўлган қатлами
фойдаланаётганлигини инобатга олиш керак.
оммалашиб бораётган ижтимоий
тармоқлардан мисоллар:
хорижда (инглиззабон аудитория)
●
www.facebook.com
●
www.twitter.com
●
www.youtube.com
Мдҳда (русийзабон аудитория)
●
www.vk.com
●
www.odnoklassniki.ru
●
www.my.mail.ru
Ўзбекистонда
●
www.uforum.uz
●
www.muloqot.uz
●
www.mytube.uz
113
ҳокимлик блогини очиш учун ижтимоий тармоқни қандай танлаш керак?
Ижтимоий тармоқларни веб-технология сифатида таърифлаш мумкин. Бу
тармоқ фойдаланувчиларга хабар жўнатиш ва алмашиш имконини беради. Би-
ринчи ўринда, тармоққа кирувчилар сонини инобатга олиш керак.
Блогни юритаётган ахборот хизмати ходими Интернетда пайдо бўлган ахбо-
ротни бутунлай олиб ташлаб бўлмаслигини англаши, шу сабабли, масъулиятни
тушунган ҳолда, фақат тўғри маълумотни жойлаштириши керак.
Нашр этилган ахборот ҳокимлик обрўсига жиддий таъсир кўрсатиши мум-
кинлигини тушуниб етиш лозим.
Ёдда тутинг:
у ёки бу ижтимоий тармоқ тугмасини янгиликлар тасмаси ёки блог
мақолалари остига жойлаштириш миллионлаб фойдаланувчиларга
материалларнинг
ҳаволаларини ўзининг келгусидаги аудиторияси билан тез алмашиш имкониятини яра-
тади.
Ҳар гал фойдаланувчи
сайтдаги ушбу тугмани босганда, унинг саҳифасида автома-
тик тарзда сайтга мурожаат кўрсатилган хабар чиқади.
Сизнинг саҳифаларингизга кирувчилар сайтга мурожаат қилиш орқали ундан доим
фойдаланишлари мумкин бўлади. Шу тариқа, веб-ресурс янгилик пайдо бўлгандан ке-
йин қисқа вақт ичида қўшимча кирувчиларнинг диққатини тортиши мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: