Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


6.1.6. расмий сайтни ижтимоий тармоқларда оммалаштириш


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

110
6.1.6. расмий сайтни ижтимоий тармоқларда оммалаштириш
Ҳокимлик сайтининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унга қанча одам кираёт-
ганига боғлиқ. Кирувчиларни сайтга жалб қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. 
Улардан энг унумлилари фаолиятнинг икки йўналишига тааллуқли бўлиб, улар
SEO-оптималлаштириш
22
(ингл. search engine optimization). 
SEO – фойдаланувчиларнинг маълум сўровлари бўйича қидирув тизими-
ни тақдим этиш натижасида сайт позициясини кўтариш бўйича қатор чоралар 
мажмуидир.
SMO-ёрдам нима ва унинг самарадорлиги сабаблари нимада?
Сир эмаски, Интернет ҳар қандай турдаги ахборотни тарқатиш учун қулай 
муҳит яратади. Сайтни ижтимоий тармоқларда оммалаштиришда айнан шу 
муҳитдан фойдаланилади (Social media optimization, ёки SMO-кўмак).
SMO – бу ижтимоий медиа, яъни блог, ижтимоий тармоқ ва шу кабилардан 
фойдаланувчиларни сайтга жалб этишга йўналтирилган чора-тадбирлар маж-
муидир
23
. Унга веб-ресурсни ижтимоий медиага мослаб оптималлаштириш, 
тармоқ бирлашмаларида сайт маълумотларини максимал фойдаланиш учун 
ўзгартириш, шунингдек, веб-ресурсни ижтимоий тармоқларда реклама қилиш 
киради.
22
Джейми Сирович, Кристиан Дари. Поисковая оптимизация сайта (SEO) на PHP для 
профессионалов. Руководство разработчика по SEO = Professional Search Engine Optimization 
with PHP: A Developer’s Guide to SEO. – М.: “Диалектика”, 2008 г.
23
Яковлев Алексей Александрович. Раскрутка и продвижение сайтов: основы, секреты, 
трюки. – СПб.: БХВ-Петербург, 2007 г.


111
1 
Сизнинг бўлажак блог ёки 
сайтингиз ҳокимликнинг 
ташқи коммуникация сиёсатида 
қандай вазифани бажаришини 
аниқлаб олинг.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling