Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


шу қоидани ёдингиздан чиқарманг –


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

шу қоидани ёдингиздан чиқарманг – 
одамни 
кийимига қараб кутиб олганларидек, мақолани 
ҳам сарлавҳасига қараб кутиб оладилар!


108
фарғона вилояти ҳокимлиги сайтида материалларга берилган 
сарлавҳалардан мисол келтирамиз:
нотўғри сарлавҳалар (қолипланган)
тўғри сарлавҳа (диққатни тортади)
спорт фестивали
қишлоқ аёллари енгил атлетикада 
мусобақалашмоқдалар
Қувасойнинг Арсиф қишлоғида Ўзбекистон Республикасининг 
мустақиллигига бағишланган хотин-қизлар спорт фестивалининг 
вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят, шаҳар ва туман 
корхона, ташкилот ва муаасасаларида меҳнат қилаётган спортга 
қизиқувчи хотин-қизлардан иборат терма жамоалар иштирок этди.
Фестивал соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аёллар 
саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаоллиги-
ни ошириш, хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланишга жалб этиш мақсадида ўтказилди.
Маҳаллий болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида бўлиб ўтган 
фестивалнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, 
вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Х., “Соғлом авлод учун” 
журнали бош муҳаррири М.Ю., Қувасой шаҳри ҳокими А.З. ва 
бошқалар сўзга чиқдилар. Улар инсон ҳаётида спортнинг роли ва 
фойдаси тўғрисида гапирдилар.
Хотин-қизлар спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенни-
си, шахмат каби турларида куч синашдилар...
- фестивал доирасида ўтказилаётган спорт мусобақалари, 
шубҳасиз, аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади, – деб 
таъкидлади Бешариқ тумани терма жамоаси аъзоси, тиббий бир-
лашманинг физиотерапия бўлиши массажчиси Д. М. – Мен тиббиёт 
ходими бўлганим учун ҳам, спортнинг аёл саломатлигини сақлашда 
қанчалик фойдали эканини жуда яхши биламан. Фестивалда ишти-
рок этаётган хотин-қизлар сони йил сайин ошаётганини қайд этиш 
қувонарлидир, бу бизда хотин-қизлар спорти ривожланаётганидан 
далолат беради.
Мусобақа натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида бирин-
чи ўрин Тошлоқ тумани жамоасига берилди, иккинчи ўринни 
қўқонлик спортчи аёллари эгаллашди, учинчи ўрин Учкўприк тума-
ни вакилларига насиб этди.
Х. Н.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling