Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
119
брифинг 30 (ингл. briefing ингл. brief – қисқа, узун эмас сўзларидан) – битта масала- га бағишланган қисқа матбуот анжумани 31 . бэкграундер (ингл. Backgrounder сўзидан) – бу ОАВ учун ахборот PR-материали. Унда ташкилот, унинг ихтисослиги, маҳсулоти ва хизматлари, ташкил этилиши, ривож- ланишининг тарихи ва бошқа маълумотлар тақдим этилади. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари – қонунчиликка мувофиқ таъсис этилган, қонун чиқарувчи, ижроия ёки суд ҳокимияти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари ёки қуйи ташкилотлари функцияла- рини амалга оширувчи ваколатга эга орган. жамоатчилик билан алоқа, пиар (ингл. Public Relations – жамоатчилик билан алоқа) – бу объект тимсолини яратиш ва ижтимоий гуруҳ қадриятлари қаторига қўшиш технологияси бўлиб, ундан кўзланган мақсад ушбу тимсолнинг идеал ва ҳаётий зарур тимсол эканига барчани ишонтиришдан иборат 32 . журналист – Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситалари хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир 33 . ижтимоий тармоқ (ингл. social network) – ўзаро ижтимоий муносабатларни шакл- лантириш, акс эттириш ва ташкил этишга мўлжалланган платформа, онлайн-сервис ёки веб-сайт 34 . интервью (ингл. interview) – икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасидаги суҳбатнинг тури бўлиб, интервью олувчи суҳбатдошларига савол беради ва улардан жавоб олади 35 . коммуникация – умумий белгилар тизими орқали индивидлар ўртасида ахборот алмашиш 36 . 30 Экономический словарь, 2007 г. 31 Д. Игнатьев, А. Бекетов. Настольная энциклопедия Public Relations. – М.: “Альпина Паблишер”, 2004 г. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling