Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Сайтдаги фотосуратлар, уларнинг
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Save for Web...”
- 6.1.4. Сарлавҳа устида ишлаш
6.1.3. Сайтдаги фотосуратлар, уларнинг
ўзига хослиги ва долзарблиги Ҳокимлик сайтида жойлаштирилган фотосуратлар ҳам катта аҳамиятга эга. Улар Интернетдан фойдаланувчиларнинг диққатини тортади. Шунинг учун, фотосуратларнинг динамиклиги, мақоланинг моҳиятини акс эттириши ва си- фатли бўлиши керак. Аксарият ҳолларда, битта яхши фотосурат бутун бир мақоланинг ўрнини босади. сайтдаги фотосуратнинг максимал ҳажми 640-480 пиксель бўлиши керак. Сайтга жойлаштиришдан олдин барча фотосуратлар билан график таҳрирда ишлаш, ҳажмини 640-480 пикселгача кичрайтириш керак. Фотосуратларни кич- райтириш ва сиқиш сайтда фойдаланиш учун қулайлик келтиради. Фотосуратни сайтга жойлаштиришдан олдин график файлни сиқиш режи- мини танлаш керак. Буни фотошоп менюси – “Save for Web...” ёрдамида амалга ошириш тавсия қилинади. 106 Сайтда катта ҳажмдаги фотосуртлар ўрнига уларнинг кичкина анонси, яъни олдиндан кўриш режимини кўрсатган маъқул. Бу расмларнинг ҳажми кичкина бўлгани сабабли сайтга кирувчиларнинг трафигини ортиқча сарфламасдан, бит- та саҳифада катта фотосуратларнинг бир нечта (ўнтагача) анонсини жойлашти- риш мумкин бўлади. Шу тариқа, сайтга кирувчи кўриши учун ўзига қизиқарли фотосуратни танлаш имкониятга эга бўлади. 6.1.4. Сарлавҳа устида ишлаш Веб-сайт мавзуси ва мазмунини белгилашда сарлавҳа жуда катта аҳамиятга эга. Айнан унинг мазмуни интернет-саҳифанинг қолган қисмидаги маълумот билан қиёсланади. Саҳифа сарлавҳаси унинг мазмунига қанчалик мос бўлса, қидирув тизими учун ҳам шунчалик қулай бўлади. Сайтдаги мақола сифатли ёзилган ва танланган мавзуга қатъий жавоб берган ҳолда, унинг мазмунидан тегишли сарлавҳани топиш осон бўлади. Мақола мазмунини белгиловчи бир нечта сўзларни то- пиш ва шу сўзлар асосида мақолага сарлавҳа қўйиш керак. Сарлавҳа танлаш мураккаблик туғдирса, материални шундай қайта ишлаш керакки, бунда қийинчилик юзага келмасин. 107 Сайт учун мақола тайёрлаётганда зарур мавзуни аниқ акс эттирадиган калит сўзлар ва ибораларни топиш, матнни эса шу пойдеворга қуриш керак. Сарлавҳа танлаётганингизда ушбу танланган сўзларни кўчириб ёзиш қолади ва иш яку- нига етади. Аммо, шунда ҳам матндаги бутун бир гапни сарлавҳага кўчириш тавсия этилмайди. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling