109
6.1.5. Сайт дизайни
Давлат ҳокимияти органлари сайтларининг дизайни меъёрий стандартларга
мос бўлиши, унда албатта давлат рамзи белгилари акс эттирилиши ва сайтга ки-
рувчиларни сайтдаги энг муҳим нарса – ахборотдан чалғитмаслиги керак.
Давлат ҳокимияти органлари сайтларида ахборотни жойлаштириш тузил-
маси ягона схемага эга бўлиши лозим, бу сайтга кирувчиларда ундан маълумот
олиш осон ва ресурсда ёритилган хабарлар яққол кўзга ташланиши учун зарур.
Сайтда қўлланиладиган интерфейслар содда ва тушунарли бўлиши лозим.
Улардан ҳокимликнинг фаолияти, вазифалари ва тузилмаси тўғрисидаги маълу-
мотни олиш осон бўлиши керакки, ҳар қандай одам тегишли шаклни тўлдирган
ҳолда, ҳокимликка бемалол мурожаат қила олсин.
Ўзбекистон республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2005
йил 22 ноябрдаги 256-сонли қарорига мувофиқ, давлат органла-
ри веб-сайти мазмуни қуйидагилардан иборат бўлиши зарур:
●
давлат органи фаолияти тўғрисида маълумот;
●
давлат органи ва унинг бўлинмалари билан боғланиш маълумотлари;
●
янгиликлар ва ҳодисалар;
●
кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот;
●
ишга қабул қилиш тартиби ва бўш иш ўринлари тўғрисида маълу-
мот;
●
ҳокимлик ва унинг бўлинмалари раҳбарияти тўғрисидаги
маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ва манзиллари;
●
ташкилот фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
●
асосий фаолият турлари ҳақидаги маълумотлар ҳамда ҳокимлик ва
унинг бўлим, бўлинма ва бошқармаларининг кўрсаткичлари.
техник талаблар:
●
Ўзбекистон ҳудудида жойлаштириш (хостинг);
●
доменни .uz ҳудудида рўйхатдан ўтказиш;
●
www.uzнинг давомати ҳисоблашгичини ўрнатиш;
●
Сайтнинг Интернет тармоғида узлуксиз ишлаши.
Сайт Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг
21
Интернет
тармоғидаги сайтларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда ярати-
лиши керак.
21
Қаранг: 3-илова. Давлат органининг расмий сайтига қўйиладиган асосий талаблар//
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги “Ахборотлаштириш
соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги 256-сонли қарори. http://
www.uzinfocom.uz/files/docs/prilojenie_1_po_saytam.doc
Do'stlaringiz bilan baham: |