Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


ахборот хизмати ходимларининг журналистлар билан биргаликда


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

ахборот хизмати ходимларининг журналистлар билан биргаликда 
ишлаганда йўл қўядиган одатий хатолари
7
ЁдингиЗда тутинг!
ахборот хизматининг вазифаси – фуқароларни ҳокимлик фаолияти 
тўғрисида хабардор қилишдан иборат. 
ОАВнинг вазифаси ҳокимлик фаолиятини таҳлил қилиш, уни асосли танқид 
қилиш ҳамда фуқароларни хабардор қилиш учун олинган маълумотни эълон 
қилиш ҳисобланади. ОАВ билан касб одоби доирасида биргаликда ҳаракат 
қилиш давлатнинг аҳоли билан алоқаларини йўлга қўйишда асосий восита-
ларидан бири сифатида давлат ва хўжалик бошқаруви тизими олдида турган 
энг муҳим вазифалар мажмуини ҳал этишга ўзининг катта ижобий таъсирини 
кўрсатиши мумкин.
айблов – “буюртма” мақола
Журналистнинг фикри ва нуқтаи назарига қўшилмаслик ма-
териалнинг буюртма, деб айбланиши учун баҳона бўлолмайди. 
Қайд этиш жоизки, “мақола “буюртма”га ўхшаш таассурот 
қолдиради”, деб айтилган ибора ҳам жиддий айблов ҳисобланади. 
Мақолада баён қилинган қарашларга қўшилмасликни ифода 
этиш учун ахборот хизмати ҳақлигини исботлайдиган ва инкор 
қилиб бўлмайдиган далилларни келтириш лозим.
7
Биз Константин Бочарскийнинг http://www.apress.ru/pro/article/2006 сайтидаги “Семь ошибок 
пиарщика” (“Жамоатчилик билан ишлайдиган ходимнинг еттита хатоси”) мақоласи ёрдамида ахборот 
хизмати ва ОАВ ўртасида юзага келадиган муносабатларни таҳлил қилиб, ОАВ билан муносабатларда ахборот 
хизматлар йўл қўядиган 4 та одатдаги хатони ажратиб олдик.
1- 
хато


50
2- 
хато
журналист – ҳокимиятнинг хизмат кўрсатувчи ходими
Кўпинча журналист ҳокимликка хизмат кўрсатиши керак, 
деган хато фикр учрайди. Журналистнинг вазифалари – дав-
лат ҳокимияти органларининг камчиликларини аниқлаш ва 
асосли танқид қилиш эканлигидан келиб чиққан ҳолда, мазкур 
мулоҳаза хато ҳисобланади. Кўп ҳолларда ахборот хизматлари 
журналистнинг мақолаларини тўғрилаш ёки ўзгартиришга ҳаракат қилади, 
материалларни келишиб олишни талаб қилади. Буларнинг барчаси ОАВ вакил-
лари билан алоқа ўрнатишга салбий таъсир кўрсатади. Кўп ҳолларда журна-
листларнинг ўзлари ноаниқликлардан холи бўлиш мақсадида матнни ахборот 
хизмати раҳбари билан келишиб олади, бироқ ахборот хизмати ходими томони-
дан журналист матнига киритилган тузатишлар муҳим эмас ва у материалнинг 
мазмунини ўзгартирмайдиган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Ом-
мавий ахборот воситалари тўғрисида”ги 541-I-сонли Қонунининг 4-моддасида 
цензурага йўл қўйилмаслиги тўғрисида шундай дейилган: “Ўзбекистон Респу-
бликасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. 
Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, 
шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб 
қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.”
8

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling