Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

58


59
фуқаролар ва оав 
билан алоқаларни 
режалаштириш 
турлари
Д
оимо вақт етишмаслиги, ўта мураккаб 
(цейтнот) вазиятларга тушиб қолиш синга-
ри синовдан ўтказадиган ҳолатлардан қандай 
қилиб қутулиш мумкин, ахир, ҳамма ҳам бунинг 
уддасидан чиқа олмайди? Мазкур бобда қандай 
қилиб бундай вазиятларнинг олдини олиш, ортиқча 
шошма-шошарлик ва асабийлашишларсиз унумли 
ишлаш мумкин, деган саволларга жавоб оласиз. 
Иш вақтини тўғри режалаштириш бўйича мас-
лаҳатлар ахборот хизмати ходимларининг меҳ-
нат самарадорлигини ошириш имконини беради. 
Стратегик, тактик ва бошқа турли режаларни, 
яъни ўрта муддатли ва тезкор режаларни тўғри 
тузиш бўйича батафсил тушунтиришлар ва 
бу борада келтирилган намуналар сизга амалий 
ёрдам бўлади. “Медиа-режалаштириш” тушунчаси 
нафақат тушунтирилган, балки мисолларда 
аниқ кўрсатиб ҳам берилган. Улар ахборот хиз-
матига ўзларининг шунга ўхшаш режаларини 
тузишда ёрдам беради. Бобдан ахборот хизмати 
ходимларининг тахминий иш кун тартиби юзаси-
дан тавсия ва маслаҳатлар ҳам ўрин олган. 


60
4.1. иШ ВаҚтиНи таШКиЛ ЭтиШ
иш вақти – ишни бажариш учун сарфланадиган вақт ёки тўғридан-тўғри, ўз 
хизмат вазифаларини бажариш учун фаол ишда бўлиш вақти
10
.
Вақтдан самарали фойдаланиш учун ОАВ ходими, аввало, ўзининг асосий 
функциялари, мақсади, вазифалари ва ихтиёридаги вақтни аниқ белгилаб оли-
ши керак. Иш куни режасини тузиш учун ўз вазифаларини бир неча қисмга аж-
ратиб олиш керак. Бу қисмлар узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли 
вазифалардан иборат бўлиши мумкин. Ахборот хизмати ходимининг стратегик 
режаси вақтдан фойдаланиш режаси асосини ташкил этиши керак. Стратегик 
режадан келиб чиққан ҳолда, йиллик режа тузилади, йиллик режа, ўз навбатида
чорак, ой ва ҳафтага бўлинади. Иш вақтини режалаштиришда иш куни режаси 
муҳим аҳамиятга эга. У, одатда, юзага келган шароитдан келиб чиқиб, мунтазам 
янгиланиб бориши керак. Ахборот хизмати раҳбари ходимларга эртанги кунга 
топшириқ берган ҳолда, ҳар куни уларнинг ишини бевосита режалаштириб бо-
риши зарур
Маслаҳат: Расмий тасдиқланган иш кун тартибига риоя 
қилинг. Зарурат бўлмаса, ишда ушланиб қолманг ва буни ўз қўл 
остингиздагилардан талаб қилманг.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling