4.3. МЕДиа-рЕЖаЛаШтириШ Ва УНиНГ тарКиБий
ҚиСМЛари
Медиа-режалаштириш (инглизча “media planning”) – ахборот кампанияси
режасини тузиш, материални жойлаштириш учун ОАВ ва бошқа медиа-майдон-
ларни танлашдир. Тўғри медиа-режалаштириш хабарнинг керакли аудиторияга
етиб бориши учун имконият яратади. Медиа-майдонни ва намойиш вақтини
оқилона танлаш хабар қандай аудиторияга мўлжалланган бўлса, айнан шу ауди-
тория уни кўриши ва эшитиши учун гаров бўлади. Медиа-режалаштириш ОАВ-
ни танлаш, ахборот кампанияси босқичларини вақт нуқтаи назаридан режа-
лаштиришни ўз ичига олади. Одатда, медиа-режа жадвал кўринишида тузилади.
Жадвалда медиа-майдон, хабарнинг тури (мақола, аудио-видео ролик, баннер
ва ҳоказо), чиқарилиш куни, неча марта чиқарилиши, хронометраж (телерадио
хабарлари учун), бетлар сони (газета, журналлар учун) кўрсатилади. Бундай
жадвал шакли эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин. Шундай
қилиб, медиа-режалаштиришда унинг учта асосий негизини кўрсатиш мумкин:
мақсадларни шакллантириш, фаолият стратегияси ва тактикасини танлаш.
Ахборот хизмати олдинга қўйилган мақсадларнинг турига қараб, стратегик,
тактик ва тезкор медиа-режани ишлаб чиқади.
Ахборот хизмати фаолиятининг амалиёти шуни кўрсатадики, ахборот хиз-
мати тактик ва тезкор медиа-режани амалга ошириши, яъни ўз олдига ўрта муд-
датли (бир йилга) ва қисқа муддатли (ҳафта, ой, чорак) мақсадларни қўйиши
мумкин.
Ҳокимлик ахборот хизматининг медиа-режаси йиллик, ярим
йиллик, чораклик режаларни ўз ичига олиши керак. Режалар ҳоким
томонидан тасдиқланади. Уларда тадбир, аудитория, ижро муддат-
лари тўғрисида маълумотлар бўлиши, ижрочининг фамилияси, исми,
отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилиши керак.
!
Do'stlaringiz bilan baham: |