Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

66


67
жаМоатчилик 
ва оав учун 
тадбирлар 
ташкил қилиш
Ж
амоатчилик ва ОАВ учун тадбирлар ўтказиш – ах-
борот хизматининг ўта муҳим вазифаларидан 
биридир, шу туфайли бундай тадбирларни сифатли 
ўтказиш хизмат обрў-эътиборининг шаклланиши-
да ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйлаймизки, ахборот 
хизмати томонидан ўтказиладиган турли тад-
бирларнинг батафсил рўйхати ва тавсифи уларни 
ташкил этиш савиясини оширишга ёрдам беради ва 
ахборот хизмати обрўсини юксалтиради. Матбуот 
анжуманларини тайёрлаш ва олиб бориш бўйича ба-
тафсил, қадам-бақадам йўриқнома, ахборот хизма-
ти тарқатадиган материаллар турини тавсифлаш 
ва ифодалаб бериш ҳамда уларни тайёрлаш бўйича 
аниқ тавсиялар муваффақиятли фаолиятингиз га-
рови бўлади, деган умиддамиз. Матбуот анжумани 
ва матбуот-бирифингларига тайёргарлик кўриш ва 
ўтказиш бўйича тадбирларнинг тахминий намуна-
лари қуйида келтирилган. Пресс-релиз ёзиш бўйича 
батафсил тушунтиришлар, уларнинг қиёслама наму-
налари сизга ОАВ билан яхши муносабат ўрнатишга 
ёрдам беради. Бу каби тадбирларни ўтказишда йўл 
қўйиладиган оддий хатолар таҳлил қилинади. Бир 
қарашда, ОАВ учун ташкил этиладиган барча тад-
бирлар бир-бирига ўхшайди. Ягона мақсадли аудито-
рия ўз қонун ва тартибларини ўтказишга ҳаракат 
қилади. Ахборот бериш билан боғлиқ ҳар бир тадбир 
ўзининг бошқалардан мутлақо фарқ қиладиган ёнда-
шувлари, эътибор қаратиладиган жиҳатлари, таъсир 
қилиш воситаларига эга. Баъзида фарқ унчалик кўзга 
ташланмайди, аммо, нима бўлганда ҳам, тадбирни 
нотўғри ташкил этиш ишнинг умумий самарадор-
лигига таъсир қилади. Журналистлар учун ташкил 
этиладиган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад 
ахборотни ОАВ орқали узатиб, жамоатчиликни бо-
хабар қилиш. Гарчи соҳадан йироқ бўлган кишига жур-
налистлар учун ташкил этиладиган барча тадбирлар 
бир хилдек туюлса-да, улар ягона ахборот тадбирига 
бирлашган ҳолда, кўзланган мақсад ва ўтказиш хусу-
сиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. 



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling