пресс-релиЗ
2012 йилда Жиззах вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати
Жиззах шаҳрида
“ҳуқуқий давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқий
онгини шакллантиришда оав роли” мавзуида давра суҳбати
ўтказади.
2012 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Ка-
римовнинг таклифи билан “Мустаҳкам оила йили”, деб эълон
қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-мод-
дасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва дав-
лат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”, дейилган. Ўзбекистонда де-
мократик жамият ва ҳуқуқий давлат қуриш жамиятнинг, яъни ҳар
бир инсон ва ҳар қандай оила аъзосининг ҳуқуқий маданиятини
ошириш масаласини ҳал қилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Шу
сабабдан, мазкур лойиҳанинг мақсади қуйидагилардан иборат:
- журналистлар ва демократик жамият институти вакилла-
рининг оила тўғрисидаги қонунлар борасидаги ҳуқуқий билим-
ларини ошириш, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари,
Омбудсман институти, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари-
нинг фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳамкорликни
мустаҳкамлаш масалаларидаги роли тўғрисида хабардор қилиш;
- ОАВ вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, жой-
лардаги Омбудсман, ички ишлар идоралари ўртасида келажак-
да ҳуқуқий журналистика, зарур ахборотдан фойдаланиш, ўз
вақтида ҳуқуқий маслаҳат олиш ва ОАВга материалларни тайёр-
лаш масалаларида ўзаро ёрдам бериш мақсадида тўғридан-тўғри
алоқаларни йўлга қўйиш;
- маҳаллаларда болалар ва ёшларнинг маънавий тарбияси ма-
салаларида милиция вакиллари, маҳаллий фуқаролар йиғини ва
журналистлар ўртасида ўзаро алоқани мустаҳкамлаш.
Давра суҳбати доирасида “Мустаҳкам оила йили” бўйича қабул
қилинган Давлат дастурининг асосий мақсади, оила институти-
нинг қонуний асослари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда
ОАВнинг оилани мустахкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш масала-
ларини самарали ҳал этишда, шунингдек, ижтимоий ҳамкорликни
мустаҳкамлашдаги роли атрофлича ўрганиб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |