77
биринчи
қадаМ:
5.4. МатБУОт аНЖУМаНиНи таШКиЛ ЭтиШ Ва
ЎтКаЗиШ ҚОиДаЛари
Матбуот анжумани – ҳокимликнинг бирор масала юзасидан фаолиятини
оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг энг самарали усули. Матбуот ан-
жумани бу нафақат ҳокимлик фаолияти тўғрисида
ахборот бериш, балки жур-
налистлар билан шахсий мулоқот ўтказиш имконияти ҳамдир. Журналистларга
матбуот анжуманида берилган ахборот бўйича ОАВда нашр этилган материал-
лар матбуот анжумани тўғри ташкил этилганлигининг кўрсаткичи ҳисобланади.
Матбуот анжуманидан кўзланган мақсадга эришишда унга пухта тайёргарлик
кўриш муҳим аҳамиятга эга. Матбуот анжуманига тайёргарлик кўриш ўз ичи-
га турли характерга эга тадбирларни ўз ичига олади.
Шунинг учун, ОАВ учун
ўтказиладиган тадбирга босқичма-босқич тайёргарлик кўрамиз:
Матбуот анжумани ўтказишга
сабаб бўладиган ахборот топиш
Матбуот анжумани ўтказиш
учун доимо
бирор-бир ахборот сабаб бўлади. Сиз журна-
листларга шунчаки учрашмоқчилигингизни билдириб,
уларни таклиф
эта олмайсиз. Тадбир ўтказишга сабаб бўладиган ва шунга арзий-
диган ахборот қидиринг, зарур бўлса уларни ўзингиз ўйлаб топинг.
Ахборот асосида доим бирор янгилик ётади.
Маслаҳат: Қўнғироқларга зудлик билан жавоб беришга
одатланинг. Агар ахборот хизматига учинчи қўнғироқдан кейин ҳеч
ким жавоб бермаса – бу масъулиятсизлик белгиси ҳисобланади.