74
рияга етказмоқчи бўлган фикрлар мантиқан боғланган бўлсин. Нутқингиз равон,
содда ва тушунарли равишда тузилсин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тинглов-
чиларда биринчи 15 дақиқа давомида нутқни эшитиш ва тушуниш қобилияти
юқори бўлади. Кириш қисми қисқа бўлиши, чиқишдан кўзланган
асосий маз-
мунни ўзида мужассам этиши ва унда мавжуд вазият инобатга олинган бўлиши
керак. Сўнг ўз далил-исботларингизни ва асосий мақсадингизни баён қилинг.
Келтирилаётган далил-исботлар асосланган, эътирозга ўрин қолдирмайдиган,
мазкур аудитория учун қанчалик муҳим бўлса, шунчалик ёдда қоладиган мисол-
лар ва образлар билан мустаҳкамланган бўлиши керак. Якуний қисмда
бошида
айтилганларни эслатиб ўтиш ва хулоса чиқариш
мумкин. Хулоса аниқ ва аудиторияга тушунарли
бўлиши керак. Нутқ жонли бўлиши, иложи бўлса
слайд, фильм, жадвал ва бошқа кўргазмали мате-
риаллар намойиши билан тўлдирилса янада яхши
бўлади. Баъзан, асосий тезисни бироз бошқача
ифодалаб, унинг эшитувчилар онгига чуқур жой-
лашишига эришиш ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: