76
●
Медиа-кит Медиа-кит (тарқатма
материал-
лар) (media-kit – медиа-тўплам/комплект/
пакет). Медиа ёки тарқатма материаллар –
пресс-релиздан кейинги ахборот тарқатишнинг
муҳим воситаларидан бири. Тарқатма мате-
риалларнида муҳокама этилаётган
масала
бўйича турли материаллар бўлиши керак,
улар журналистга мавзуни кенгроқ ёритишга ёрдам беради. Тарқатма
материалларни пресс-релиз, буклет, ташкилот фаолияти тўғрисида қисқача
маълумот, фото, дискларда видеоёзув ва шу кабилардан иборат бўлади.
●
кейс-тарих, ёки ҳодиса-тарих. Бу материалдан масала ижобий ҳал бўлгани
тўғрисида сўзлаб бериш учун фойдаланилади.
Кейс-тарихлар, одатда,
қуйидаги тузилмага эга бўлади: кенг аҳоли қатламига тааллуқли
долзарб
масала кўтарилади, бу муаммо ҳокимият томонидан қандай ўрганилаётгани
ва қарор амалга оширилгандан кейинги тажриба батафсил ёритилади.
●
раҳбар шахсларнинг муаллифлик мақолалари.
●
кенг қамровли мақолалар. Улар фаолият йўна-
лишлари бўйича ҳокимлик амалга ошираётган
тадбирлар
шарҳи, таҳлил, натижалардан иборат.
●
далиллар рўйхати – бу қисқа ҳужжат бўлиб, унда
ҳокимлик, мансабдор шахс
фаолиятининг турлари ва
соҳалари ёки ҳодиса сабаблари акс эттирилади.
Далиллар
рўйхати, одатда, пресс-релиз ва бэкграундерни тўлдириб
туради ва журналистга ўз мақоласи мавзусини ёритиш
учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади.
●
“савол-жавоб” шакли. Далиллар рўйхатининг
ўрнини босадиган ёки тўлдирадиган ахборот. Бу
ҳужжатда мавзу юзасидан энг кўп бериладиган саволлар ва уларга
жавоблар санаб ўтилади. Моҳирона тузилган “Савол-жавоб”
шакли баъзида
муҳаррирнинг мансабдор шахс билан интервьюсининг ўрнини босади.
Do'stlaringiz bilan baham: