71
Пресс-турнинг асосий афзаллик томони – унинг норасмий тусда ўтишидир.
Тадбир давомида журналистлар бирор ҳодисани ичкаридан кўрадилар, ҳатто
унда иштирок этишлари ҳам мумкин. Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари,
матбуот саёҳатига тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:
●
журналистларни кутиб олиш ва жойлаштириш (шу жумладан,
транспортда
ташиш, зарурат бўлса меҳмонхонада жойларни банд қилиш ва ҳоказо);
●
иштирокчиларнинг овқатланишини таъминлаш;
●
бошқа шаҳардан келган журналистлар учун маданий дастурлар ташкил
этиш;
●
журналистларнинг ташаббускор ва
ташкилотчилар билан якуний
учрашувини уюштириш;
●
жўнаб кетишни ташкил этиш. Ёдингизда бўлсин, жўнаб кетишга енгил-
елпи қараш барча саъй-ҳаракатларингизни пучга чиқариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: