Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Қозоғистон. 2004 йилноябрь ойида Қозоғистон Президенти 
2005-2007 йилларда республикада давлат бошқарувида АКТ 
тизимларини барпо этиш давлат дастурини тасдиқлади. Аҳолининг 
давлат органлари хизматларидан фойдаланиши жараёнини 
тезлаштириш ва соддалаштириш ҳамда давлат тузилмалари иши 
самарадорлигини 
ошириш 
дастурнинг 
асосий 
мақсадлари 
ҳисобланади. Давлат дастурин амалга ошириш учун 51,9 млрдтанга 
(қарийб 390 млн АҚШдоллари) ажратлиши режалаштирилмоқда. 
2005 йил давомида давлат органлари томонидан кўрсатиладиган 
хизматларнинг ўн беш фоизи электрон шаклда амалга оширилади, 
2006 йилда ҳужжатлар электрон айланишининг ягона тизимини 
жорий этиш тугалланади, 2007 йил охирига бориб эса давлат 
бошқарувини электронлаштиришнинг базавий қисмлари яратилади. 
Ягона ҳукумат портали ташкил этишишлари олиб борилмоқда. Уч 
йил мобайнида ҳар бир қозоғистонлик якка тартибдаги 
идентификацияланган калитли электрон гувоҳнома олади, унинг 
ёрдамида солиқларни тўлаш, мулкни рўйхатдан ўтказиш, 
ҳужжатларни расмийлаштириш, харид қилиш ва бошқаларни 
амалга ошириш мумкин бўлади. Кенг омманинг ушбу хизматлардан 
фойдаланишини таъминлаш учун Қозоғистонда почта хизмати 
негизида жамоавий фойдаланиш пунктлари тармоғини ташкил 
этиш, шунингдек Интернет тармоғига уланиш тарифларини 
пасайтириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 50 дан ортиқ 
одам яшайдиган барча аҳоли пунктларителефонлаштирилади, 
республиканинг барча мактаблари эса Интернетга уланади. Ҳозирги 


16 
вақтда 
Қозоғистон 
Республикаси 
давлат 
органларинингҳужжатларнинг электрон айланиши ягона тизимини 
ишлаб чиқишишлари олиб борилмоқда. Давлат органларининг 
ҳужжатларнингэлектрон айланиши ягона тизими таркибига 
идоравий даражадагинимтизимлар – вазирликлар, идоралар
агентликларнинг ахбороттизимлари миллий даражадаги тизимга 
бирлаштирилган ҳолдакиради. Ҳужжатларнинг электрон айланиши 
ягона 
тизимини 
жорийэтиш 
давлат 
органлари 
ахборот 
инфратузилмасини 
барпо 
этиш 
ва 
уларўртасида 
автоматлаштирилган ахборот орқали ўзаро муомаланитаъминлаш 
бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур.Қозоғистонниг 
айрим давлат органлари ҳозирнинг ўзидаёқ давлатбошқарувида 
АКТнинг 
жорий 
этишнинг 
асосига 
айланадиган 
ахбороттизимларини 
ишга 
туширдилар. 
Масалан, 
Молия 
вазирлигининг солиққўмитасининг ривожланган ахборот тизими 
солиқ солиш субъектларигасолиқларнинг барча турлари бўйича 
онлайн декларациялар тўлдиришимконини беради. Қўмитанинг 
сайтида 
солиқ 
тўловчилар 
учундастурий 
таъминоти 
жойлаштирилган. Унинг ёрдамида солиқҳисоботининг электрон 
шаклларини тўлдириш ва узатиш мумкин. Марказий бошқарув 
органларида ахборот инфратузилмасини ривожлантириш билан 
биргаликда минтақавий ҳокимият органлариишида АКТни жорий 
этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қозоғистондабундай ишларнинг энг 
муваффақиятли мисоли сифатида Усть-Каменогорск акимиатига 
тегишли бўлган «Ошкора шаҳар» лойиҳасини айтиш мумкин. 2002 
йилдан бошлаб www.oskemen.kz манзили бўйичашаҳар портали 
жойлашган, унинг саҳифаларидан шаҳарликлар ўзлариучун кўплаб 
фойдали ахборотларни топиши ҳамда бир қанчахизматлардан 
фойдаланиши мумкин. Сайт шаҳар акимиатидаҳужжатларнинг 
электрон айланиши тизимини жорий этиш билан бирвақтда ишлаб 
чиқилди ва ишга туширилди. Бу акимиат, унинг таркибий 
бўлинмалари ва аҳолининг ахборот ўзаро алоқаси тизимини 
такомиллаштириш 
имконини 
берди. 
Шаҳар 
порталида 
жумладан,«Савол – Жавоб», «Форум», «Сайловлар» рукнлари 
мавжуд. Улараҳолига ҳокимиятга савол бериш, шаҳарни 


17 
ривожлантириш масалалари юзасидан фикр билдириш ёки шаҳар 
вакиллик органи депутатлари тўғрисидаги ахборот билан танишиш 
имконини беради. Лойиҳа фуқаролар билан шаҳар ҳокимияти 
органлари 
ўртасида 
шериклик 
муносабатларини 
яратишга 
йўналтирилган.Шундай қилиб, ушбу бўлимда берилган шарҳдан 
кўринибтурибдики, 1990-йиллардан бошлаб давлат бошқарувида 
АКТни қўллаштобора ва кўпроқ аниқ белгилар касб эта бориб устун 
даражада техникконцепция бўлмай қола бошлади. Боз устига
жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари билан биргаликда Шарқий 
Европа ва МДҲнинг собиқсоциалистик мамлакатларида тегишли 
тизимлар динамикривожланмоқда. Етакчи мамлакатлардан ушбу 
мамлакатларнинг табиий бўлган ривожланишда орқада қолиши, 
биринчидан, 
ривожланган 
мамлакатлар 
тажрибасини 
мослашиштиришнинг мақбул схемалари мавжудлиги билан, 
иккинчидан, АКТнинг бошқарув тизимларини жорий этиш 
масалаларида уларни биринчи бўлиб қўллаган мамлакатлар дуч 
келган хатолар ва муаммоларнинг олдиниолиш имкониятилари 
билан компенсация қилинади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling