Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Ўзбекистонда миллий электрон ҳукумат тизимининг жорий


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Ўзбекистонда миллий электрон ҳукумат тизимининг жорий 
қилинганлиги даражаси. 
Дастурнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бандида
жумладан, ахборотни рухсатсиз ўчириб ташлаш, ўзгартириш, 
бузиш, кўчириб олиш, тўсиб қўйиш ва ахборот ресурсларига 
қонуний аралашувга доир бошқа хатти-ҳаракатларнинг олдини 
олиш, қонунчиликка мувофиқ равишда ҳужжатлаштирилган ва 
электрон шаклдаги давлат сирини, ахборотнинг маҳфийлигини 
сақлаш, Ўзбекистон Республикасининг ахборот ва компьютер 
технологиялари соҳасидаги ахборот хавфсизлигини таъмин-лаш 
тизимини ташкил қилиш ва ахборот хавфсизлигини
таъминлов-чи хизматларни шакллантириш, маълумот узатиш 


22 
тармоқларига ҳимоя воситаларини жорий этиш самарадорлигини 
баҳолаш, лойиҳаларни ахборот хавфсизлигини таъминлаш 
талабларига жавоб бериш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказиш 
учун доимий ишлайдиган (идоралараро) эксперт гуруҳини тузиш ва 
ахборотни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, 
мамлакатимизда ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини 
ишлаб чиқиш каби тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. 
Қарорда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий 
инвестициялар департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика 
вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда 
2002-2010 
йилларда 
компьютер-лаштириш 
ва 
ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини 
амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грант-ларни 
жалб этиши уқтириб ўтилган.
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги 
Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда 
жорий этиш марказига, хусусан, қуйидаги вазифалар юклатилган:

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 
буюртмаси бўйича ахборот-коммуникация технологияларини 
ривожлантириш соҳаси-даги дастурлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; 

реал иқтисодиёт тармоқлари, бошқарув, бизнес, соғлиқни 
сақлаш, фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, 
электрон тижорат дастурини амалга ошириш учун амалий ва 
мослаштирилган дастурий воситалар, маълумотларнинг ахборот 
базалари, веб-сайтлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни ишлаб 
чиқиш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этиш; 

компьютерлаштириш 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан бошқарув 
органлари, бюджет ташкилотлари ва хусусий бизнесга кенг 
миқёсдаги ахборот, сервис ва консалтинг хизматлари кўрсатиш. 
Сўнгги йилларда замонавий ахборот технологияларини 
ривожланти-риш ва жорий этиш бўйича қатор қонунлар қабул 
қилинди. Буларга 2003 йил иккинчи чақириқ 13-сессияда қабул 


23 
қилинган 
“Электрон 
рақамли 
имзо 
тўғрисида”ги 
ва 
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда 2004 йил 
иккинчи чақириқ 14-сессияда қабул қилинган “Электрон тижорат 
тўғрисида”ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги 
қонунларни мисол келтириш мумкин. 
Хусусан, 
2003 
йил 
13 
декабрда 
қабул 
қилинган 
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 
АКТнинг сўнгги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда аввалгисидан фарқ 
қилиб, унда қуйидаги тамойиллар ўз аксини топган: 

ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга доир 
конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши, ахборот 
ресурслари-дан эркин фойдаланишини таъминлаш; 

давлат органларининг, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, 
шунингдек, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ахборот 
тизимлари асосида республиканинг ягона ахборот майдонини 
яратиш; 

халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет - жаҳон ахборот 
тармоғидан эркин фойдаланиш учун шароит яратиш; 

давлат 
ахборот 
ресурсларини 
шакллантириш, 
ахборот 
тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-
бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш; 

ахборот технологияларининг замонавий воситаларини ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш; 

ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари 
бозорини шакллантиришга кўмаклашиш; 

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантиришни 
рағбатлантириш; 

соҳа йўналишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва 
рағбатланти-риш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай 
шароитлар яратиш. 
Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ 13-сессиясида қабул 
қилинган “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун иқтисодиёт, 
бошқарув ва бошқа соҳаларда ҳужжат юритишнинг бутунлай янги 


24 
технологиясига ўтиш учун ҳуқуқий йўриқнома вазифасини 
бажармоқда.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling