Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Давлат бошқарувида АКТ. Хизмат кўрсатиш жараёнларини


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Давлат бошқарувида АКТ. Хизмат кўрсатиш жараёнларини 
автоматлаштириш 
Айтиш жоизки, шу вақтгача республикамизда электрон рақамли 
имзодан фақат банк фаолиятида электрон тўловларни амалга 
оширишдагина фойдаланилар эди. “Электрон рақамли имзо 
тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу тизимдан фойдаланиш 
кўламини кенгайтиришга ҳуқуқий пойдевор бўлди. Республика 
даражасида электрон рақамли имзодан фойдаланишни тўғри 
ташкил этиш энг долзарб ва мураккаб вазифалардан бири 
ҳисобланади. Электрон рақамли имзо тизимини шакллантиришда 
тизимнинг тузилмасига кирувчи барча компоненталарнинг 
функционал вазифалари, мажбуриятлари, уларга қўйиладиган 
талаблар ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг аниқлаб 
берилиши электрон рақамли имзодан фойдаланишни ташкил 
этишдаги энг асосий ва бирламчи босқич ҳисобланади.
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
«Ўзбекистон 
Алоқа 
ва 
ахборотлаштириш 
агентлиги 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
тўғрисида”ги қарорида “Ахбо-ротлаштириш тўғрисида”ги қонунга 
асосан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 
асосий вазифалари белгилаб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон 
Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда 
унинг ҳудудий бошқармасининг намунавий ва марказий 
аппаратининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
“Электрон рақамли имзодан фойдаланишнинг ҳуқуқий-норматив 
базасини такомил-лаштириш тўғрисида”ги қарори ушбу қонуннинг 
бажарилишини таъмин-ловчи меъёрий ҳужжатлардан ҳисобланади. 
Мактаблар, лицейлар, коллежлар ўқувчиларининг, олий 
таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган талаб-
эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-
шароитлар яратиш, шунингдек, Интернет тармоғининг миллий 
сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини 
ривожлантириш 
мақсадида 
Ўзбекистон 
Республи-каси 


25 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
умумтаълим 
тармоғи-ни яратиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. 
Унда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий 
ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликларининг ҳамда 
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг республикадаги турли 
тузилмалар томонидан маълумотлар узатиш тармоқларида ташкил 
этилаётган таълим ва ёшларга мўлжалланган ахборот ресурсларини 
ягона 
"ZiyoNET" 
ахборот 
тармоғига 
бирлаштириш 
ва 
тизимлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Хусусан, тегишли вазирликларга "ZiyoNET" тармоғини 
шаклланти-риш ва ривожлантиришни, шунингдек, Ресурс маркази 
ва бўлимларининг тармоқ ахборот ресурсларини мунтазам суръатда 
жамлаш ва янгилаш борасида самарали фаолият кўрсатишини 
таъминлаш топширилди. 
Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида 
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 
асосида Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва Давлат 
органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиблари 
тўғрисидаги низомлар тасдиқланган. 
Давлат солиқ хизмати органларининг замонавий ахборот-
коммуника-ция 
технологияларини 
қўллаган 
ҳолда 
солиқ 
тўловчиларга 
ахборот 
хизматлари 
кўрсатишни 
янада 
такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китоблар тақдим этишда электрон 
ҳужжат айланишини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларга 
ахборот хизмати кўрсатиш ва Давлат солиқ хизмати органларининг 
ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори 
имзоланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006-2010 
йилларда солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат 
солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш 
дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилишига доир ишлар 
ташкил этилишини таъминлаш лозимлиги уқтирилган. 


26 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика 
аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш 
тўғрисида”ги Қарори замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда 
кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб 
келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, 
маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга 
йўналтирилган принципиал янги ахборот марказларини ташкил 
этиш, шунингдек, аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан 
таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 
имзоланган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
республикамизда 
ахборотлаштиришнинг 
миллий 
тизимини 
шаклланти-риш, 
барча 
соҳаларда 
замонавий 
ахборот 
технологияларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда жаҳон 
ахборот ҳамжамиятига киришни таъминлаш бўйича ҳуқуқий асос ва 
йўриқнома вазифасини ўташи шубҳасиз. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling