Ахборот ва ахборот технологияси


Windows 9.x операцион системалари, уларнинг имкониятлари ва ишлаш шартлари


Download 1.36 Mb.
bet25/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47
Bog'liq
Информатика

Windows 9.x операцион системалари, уларнинг имкониятлари ва ишлаш шартлари.
WINDOWS муҳити фойдаланувчи учун қулай бўлган кўпгина имкониятларга эга бўлган программадир.У MS DOS OC имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Windows муҳитида ишлаш натижасида фойдаланувчи кўпгина қулайликларга эга бўлади. Бунда файл ва каталогларнинг нусхасини олиш, кўчириш, қайта номлаш, ўчириш ва ҳоказо амаллар тезда ва яққол бажарилади.Шу билан бирга бир пайтнинг ўзида бир неча каталог билан ишлаш имкониятига эга.
Бу программа бир пайтнинг ўзида бир неча масалалар-ни ечиш, ихтиёрий принтер ва дисплей билан,MS DOS программалари билан ишлаш қобилиятига эга.
Ягона интерфейсга,яъни Windows турли версиялари ва программ иловалари билан ишлашнинг стандарт қоидаларига эгалиги муҳимдир.
Ҳозирги кунда WINDOWS миллионлаб фойдаланувчилар эътиборини ўзига жалб этди.
Microsoft фирмаси WINDOWSни такомиллаштириш борасида доимо ишламоқда.Шу билан бирга турли программа иловаларнинг яратилиши WINDOWSнинг имкониятларини янада оширмокда. Бу MICROSOFT WORD, PAGE MAKER, COREL DRAW ва ҳоказолардир.
WINDOWS 1983 йилда яратилганга қарамасдан, у биринчи бор 1985 йилнинг ноябрида сотила бошланган.
Лекин WINDOWS асосан 1990 йилдан, яъни 3.0 версиясидан бошлаб кенг тарқалди.
Windows ОТ ядроси 3 қисмдан иборат-

  1. Kernel - ОТ нинг энг қуйи кисми , яъни ядронинг юраги. Бу ерда хотирани тақсимлашни бошқариш, жараёнларни бошқариш, файлларни бошқариш ва бошқалар.

  2. User - фойдаланувчи назорат қиладиган элементлар, бу ерда клавиатура, сичқонча, таймер, портлар, интерфейс элементларини тасвирлаш (меню, ойна (дарча) ва бошқалар.)

  3. GDI (Graphics Device Interface) - график қурилмалар интерфейси - график процедуралар билан ишлаш, шрифтларни тасвирлаш, график қурилмалар билан ишлаш



Файллар ва каталоглар билан ишлаш.

Файл тушунчаси. Буйруқ файллари.
Магнит дискларда маълумотлар файлларда сақланади.
ФАЙЛ - дискнинг маълум ном билан аталувчи соҳаси бўлиб, унда маълум маълумот сақланади. Масалан, программа ва ҳужжат матнлари, бажарилиши мумкин бўлган программалар ва ҳоказолар. Файллар 2 хил бўлади: матнли, иккилик системасидаги.
Матнли файллар фойдаланувчи ўқиши учун мўлжалланган. Ҳар бир файл ном ва кенгайтгичга эга. Ном 1 дан 8 тагача, кенгайтгич 1 дан 3 тагача белгига эга бўлиши мумкин.
Ном ва кенгайтгич нуқта билан ажратилади ва FAT жадвалида сақланади.
Windows 9.x. да файллар номи жойлашган VFAT (Virual) да юқорида кўрсатилган 11 символли ном билан биргаликда яна 255 символдан иборат файлни номини сақлаш имкони берилган.
Масалан: command.com
autoexec.bat
letter.txt
-------------------
ном кенгайтгич
Ном ва кенгайтгич бош ва кичик лотин ҳарфлари, рақамлардан ва - _ $ # @ ! % & () { } ` " ~ ' белгиларидан иборат бўлиши мумкин.
Кенгайтгич бўлиши шарт эмас. Аммо кенгайтгич қоидага кўра, файлнинг мазмунини тасвирлайди ва шу
билан фойдаланувчига қулайлик яратади. Кўпчилик программалар кенгайтгични ўрнатадилар ва унга қараб файлни қайси программа ҳосил қилганини аниқлаш мумкин.
Масалан:
.com,exe - бажаришга тайёр программалар
.bat - буйруқ файллар
.pas - Паскалдаги программа
.for - Фортрандаги программа
.c - СИдаги программа
.asm - Ассемблердаги программа
.bak - файлни ўзгартиришдан аввалги нусхаси
.bas - Бейсикдаги программа
.cob - Коболдаги программа
.lib - программалар кутубхонасига тегишли файллар
.txt,doc - матнли файллар

Агар файлни ўзгартириш жараёнида хатога йўл қўйилган ёки файл ўчирилган бўлса, .bak кенгайтгичли файл ёрдамида уни тиклаш мумкин.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling