Ахборот ва ахборот технологияси


Дисклар, уларнинг номланиши. Файлнинг тўлиқ номи. Шаблонлар


Download 1.36 Mb.
bet27/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   47
Bog'liq
Информатика

Дисклар, уларнинг номланиши. Файлнинг тўлиқ номи. Шаблонлар.
Дисклар ва уларнинг номланиши

MS DOS программалари билан винчестерни (қаттиқ дискни) бир нечта қисмларга бўлиш мумкин, бу қисмлар мантиқий дисклар деб ҳам аталади ва ҳар бир қисмлар билан алоҳида дисклардек ишлаш мумкин. Бундан кўринадики, бизнинг қаттиқ дискимиз бир нечта кичик винчестерларга бўлингандек.


Дисковод (яъни дискета ўқитиладиган қурилма) лар ва мантиқий дисклар ўзининг номларига эга бўлиб, уларга мурожаат қуйидаги номларда бўлади:
А: ва В: ҳарфлари билан дисководлар белгиланади (дискеталар учун) С:; D:; E: ва ҳоказо, ҳарфлар билан винчестернинг мантиқий дисклари белгиланади.
Кўпинча дисководлар ҳам, мантиқий дисклар ҳам оддий дисклар дейилади.
Лекин бир дисководли компьютерлар ҳам учрайдики, бунда В: ҳарфи ишлатилмайди.
Худди шундай, мос равишда, винчестер ҳам бир нечта дискларга бўлинмаган бўлиши мумкин, бу ҳолда фақат С: ҳарфи ишлатилади.


Файлнинг тўлик номи
Файлнинг тўлиқ номи қуйидаги кўринишга эга:
[Диск:] [Йул\] Файлнинг номи
Файлнинг тўлиқ номи - диск номи, файл жойлашган каталоггача бўлган йўл ва файл номидан ташкил топади.
Агар диск номи кўрсатилмаса, жорий диск тушунилади
Агар йўл кўрсатилмаса, жорий каталог тушунилади.
Масалан:
DOS каталоги А дискнинг жорий каталоги бўлсин, у ҳолда:
a:paper.doc - A: дискнинг жорий каталогидаги
paper.doc файли;
a:\paper.doc - A: дискнинг туб каталогидаги
paper.doc файли;
post\telex.doc - жорий каталогнинг POST каталогидаги telex.doc файли тушунилади.
Шаблонлар: "*", "?" белгиларидан фойдаланиш
Баъзан биррор каталог файллар гуруҳини ифодалаш учун "*", "?" белгиларидан фойдаланилади. "*" - файл номи ва кенгайтгичдаги ихтиёрий белгилар сонини, "?" эса фақатгина битта белгини ифодалайди.
Масалан:
*.bak - .bak кенгайтгичли жорий каталогдаги барча файллар;
c*.doc - c ҳарфи билан бошланувчи .doc
кенгайтгичли барча файллар;
*.* - жорий каталогдаги барча файллар;
а???.* - а ҳарфи билан бошланувчи тўртта
белгидан иборат, ихтиёрий кенгайт
гичли файллар тушунилади.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling