Ахборот ва ахборот технологияси


Download 1.36 Mb.
bet28/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47
Bog'liq
Информатика

Файлларни архивлаш.

Компьютерлардан фойдаланиш жараёнида турли сабабларга кўра магнит дисклардаги маълумотни ўчириш ёки зарарлантириш мумкин. Бу магнит дискини ишдан чиқиши, файлларнинг нотўғри таҳрири ёки файлни эҳтиётсизлик оқибатида ўчирилиши ёки компьютер вирусининг зарари натижасида юз беради. Шунинг учун фойдаланаётган файлларнинг архив нусҳасини кўчириш ва ўзгартирилаётган файллар нусҳасини янгилаб туриш зарур.


Нусҳа кўчириш учун COPY,XCOPY каби командалардан фойдаланиш мумкин бўлса, файлларнинг архивли нусҳасини яратиш учун эса архивловчи программалардан фойдаланилади. Бу программалар дискеталарда жойни тежайди ва архив файллардан фойдаланишда қулайликлар яратади, яъни архивловчи программалар файл нусҳаларини дискда сиқиб жойлаштиради, файлларни архивдан олиш ва архив мундарижасини кўриш имкониятини беради.
Энг кўп тарқалган архивловчилар: ARJ,PKARC,PKPAK,PAK,PKZIP,LHARC,WINZIP.
Энг кўп тарқалган архивловчи программалардан бири ARJ программасидир. Унинг формати:
ARJ Команда Режим Архив номи файл [Каталог/Файллар номи]
Команда- программа бажарилиши лозим бўлган вазифа турини аниқлайди. А- файлларни архивга қўшади, Е-файлларни архивдан тиклайди.
Каталог- архивга киритилаётган файллар жойлашган бошланғич каталог номи. агар у кўрсатилмаса жорий каталог тушунилади.
Мисол:
ARJ A TEST - TEST.ARJ файлига жорий каталогдаги барча файлларни жойлаштиради.
ARJ E STUDENT.ARJ - STUDENT.ARJ архив файлнинг барча файлларини жорий каталокка тиклайди.


Таянч сўз ва иборалар



файл,файл номи ва кенгайтгичи,буйруқ файли, каталог,жорий диск,жорий каталог,файлга йўл,туб каталог,диск,винчестер,дисковод,
мантиқий диск,файллар гуруҳи,* ? шаблонлари,
DOS командалари(буйруқлари): copy,ren,md ва хоказо



Такрорлаш учун саволлар:

  1. Файл нима ?

  2. Каталог нима ?

  3. Жорий каталог нима ?

  4. MS DOS да файл ва каталогларни номлаш қоидалари ?

  5. Windows ' да файлларни номлаш шартлари ?

  6. Файл ва каталоглар билан ишлашда зарур бўлган буйруқлар ?

  7. * ва ? белгиларини ишлатишдан мақсад ?




Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling