Ахборот ва ахборот технологияси


Download 1.36 Mb.
bet26/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   47
Bog'liq
Информатика

Буйруқ файллари.
Кўпинча командаларнинг бир хил кетма-кетлигини бажаришга тўғри келади. Бунда буйруқ файлдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Буйруқ файл (Batch file), бу ОС командалари кетма-кетлигидан иборат файлдир. Бу кетма-кетлик командаларини клавиатура орқали алоҳида киритиш зарур эмас. Бунинг учун буйруқ файли номини кўрсатиш кифоя. Буйруқ файл .bat кенгайтгичига эга бўлади. Буйруқ файли бажарилиши учун унинг номини киритиб,"Enter" босилади.
Буйруқ файли матнли файл бўлиб, унинг ҳар бир сатрида MS DOS нинг командаси жойлашади. Буйруқ файлида ишлаши мумкин бўлган командалар руйхати MS DOSда келтирилган.
Масалан: autoexec.bat махсус буйруқ файли MS DOS юкланишида ишлатилади.


Каталог. Жорий диск ва каталог, файлга йўл
Каталог
Файл номлари магнит дискларда каталогда қайд қилинади.Каталог-файл номлари,уларнинг ҳажми, ёзилиш вақти ҳакидаги маълумотларни сақловчи дискдаги махсус жой. Каталог ёки директорий-бу махсус файл хисобланиб,унда файл ёки файлар гуруҳи жойлашган (ёзилган) бўлади. Агар каталогда файлнинг номи бўлса,у ҳолда файл шу каталогда жолашган бўлади.Ҳар бир магнит дискда каталоглар сони бир нечта бўлиши мумкин. Ҳар бир каталог номга эга. Каталог номи файл номи каби ёзилиш тартибига эга. Каталог бошқа каталогда қайд қилиниши мумкин.Агар Х каталоги У каталогида қайд қилинган бўлса, у холда Х-ички каталог ҳисобланади.Ҳар бир магнитли дискда бош ёки туб каталог бўлади, унда файллар ва 1-босқичдаги каталогларда файллар ва 2-босқич файл ва каталоглари қайд этилади ва ҳоказо. Натижада магнитли дискда каталогларнинг дарахтсимон тузилиши ҳосил бўлади.


Жорий диск ва каталог
Жорий диск бу Сиз шу дақиқада ишлаётган дискдир. MS DOS (ОС) фойдаланувчи сураётган файлларни жорий дискдан қидиради.MS DOS нинг махсус командалари жорий дискни ўзгартиради.
Фойдаланувчи ишлатган каталог жорий каталог деб аталади. Агар MS DOS командасида файлнинг номи кўрсатилса, у ҳолда бу файл жорий каталогдан қидирилади ёки ташкил қилинади.


Файлга йўл
Агар сизга зарур бўлган файл жорий каталогда бўлмаса у ҳолда файлнинг қайси каталогда жойлашганини кўрсатишингиз лозим.Бунинг учун файлгача бўлган йўл кўрсатилади.
Йўл - "\" белги билан ажратилган каталоглар ёки ".."белгилар кетма-кетлигидир. Бу йўл туб ёки жорий каталогдан керакли файл жойлашган каталоггача бўлган маршрутни кўрсатади.
Агарда йўл "\" билан бошланса, маршрут туб каталогдан, ".." билан бошланса, олдинги босқичдаги каталогдан, акс ҳолда жорий каталогдан ҳисобланади.
Масалан:
DOC жорий каталог бўлсин, у ҳолда:
\CHI - туб каталогдан CHI га йўл;
..\CHI - 1-босқичдаги CHI каталогига йўл;
LETTERS - DOC нинг LETTERS каталогига йўл бўлади.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling