сўз
|
маъноси
|
Информатика
|
лотинча informatic сўзидан келиб чиққан бўлиб, тушунтириш, хабар қилиш, баён этиш маъноларини англатади.
|
Информатика
|
ахборотни 1айта ишлаш, уларни қўллаш ва ижтимоий амалиётнинг турли соҳаларига таъсирини ЭҲМ тизимларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш, лойиҳалаш , яратиш, баҳолаш, ишлашнинг турли жиҳатларини ўрганувчи комплекс илмий ва муҳандис фани соҳасидир.
|
Микропроцессор
|
программаларнинг ишлашини таъминлайди ва компьютер бошқа қурилмалари ишини бажаради
|
Pentium
|
Микропроцессор
|
Оператив хотира
|
компьютерда ишлаётган программа ва маълумотларни сақлайдиган микросхема
|
клавиатура
|
фоидаланувчи томонидан малумотларни компьютерга киритишга мўлжалланган қурилма
|
|
компьютерда ишланадиган программалар ва маьлумотларни доимий сақлаш учун қўлланилади.
|
Принтер
|
маълумотларни қоғозга чиқарувчи қурилма
|
саноқ тизими
|
Сонларни тасвирлашда ишлатиладиган белгилар қоидалар тўплами
|
позицион саноқ тизими
|
Сонларни қиймати ундаги рақамларининг сонда жойлашган ўрнига қараб белгиланадиган саноқ тизими
|
нопозицион саноқ тизими
|
Рақамларни қиймати уларни сонда жойлашган ўрнига боглиқ бўлмаган саноқ тизими
|
Операцион система (ОС)
|
компьютер билан фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатади, компьютер асосий қурилма манбаларини, қўшимча қурилмаларнинг ишини бажаради
|
Драйвер
|
киритиш-чиқариш системасини тўлдирувчи ва янги қурилмаларнинг ишини таъминловчи махсус программалар
|
Kernel
|
Windows ОТ нинг энг қуйи қисми , яъни ядронинг юраги. Бу ерда хотирани таксимлашни бошқариш, процессларни бошқариш, файлларни бошқариш ва бошқалар
|
User
|
Windows ОТ нинг фойдаланувчи назорат қиладиган элементлар, бу ерда клавиатура, сичқонча, таймер, портлар, интерфейс элементларини тасвирлаш
|
GDI (Graphics Device Interface)
|
график қурилмалар интерфейси - график процедуралар билан ишлаш, шрифтларни тасвирлаш, график қурилмалар билан ишлаш
|
Файл
|
дискнинг маълум ном билан аталувчи қисми бўлиб, унда маълум маълумот сақланади
|
Буйруқли файл (Batch file)
|
ОС командалари кетма-кетлигидан иборат файл
|
Каталог
|
файл номлари,уларнинг ҳажми,ёзилиш вақти ҳақидаги маълумотларни сақловчи дискдаги махсус жой
|
Жорий диск
|
шу дақиқада ишлатилаётган диск
|
Ахборот
|
баъзи операциялар, жумладан қабул қилиш, узатиш, ишлаш,сақлаш ва фойдаланиш обьекти бўлиб хизмат қилинадиган исталган вокеа, мазмун, жараён ва ҳоказолар тўғрисидаги билдиришдир.
|
Маълумот
|
маълум бир шаклда қайд қилинган, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш учун яроқли хабарга айтилади.
|
Маълумотлар базаси (МБ)
|
объектлар ҳолатини, уларнинг қаралаётган соҳа предметидаги муносабатини акслантирувчи маълумотлар тўпламига айтилади.
|
МББС
|
маълумотлар базасини бошқариш системаси
|
маълумотлар базасини бошқариш системаси
|
МБ-ни яратиш, ишлатиш ва кўпчилик фойдаланувчилар томонидан биргаликда фойдаланишни таъминловчи тиллар ва программа таъминотлари тўплами
|
Маълумотлар банки (МБН)
|
маълумотларни марказлаштирилган тартибда йиғиш ва коллектив тарзда ундан фойдаланишни таъминловчи программалар, тиллар ва ташкилий воситалар системаси
|
маълумотлар модели
|
маълумотлар тўпламидан,яхлитликни таъминловчи чекланишлардан ва маълумотлар билан манипуляция қилиш операцияларидан ташкил топган
|
Иерархик модел
|
маълумотлар дарахтсимон боғланиш кўринишда сақланади
|
Турли модель
|
тугунлардаги шохлар сонига (йўнашишларга)
чекланиш бўлган дарахтсимон таркибли моделдир
|
Реляцион модель
|
маълумотлар ўзаро мунособатларда бўлган модель
|