Ахрарова азизахон нигмановна ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 127.24 Kb.
bet3/18
Sana17.06.2023
Hajmi127.24 Kb.
#1543231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
крилча автореферат.

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тадқиқот мавзусига оид адабиётлар хронологик жиҳатдан совет, мустақиллик давридаги илмий тадқиқотлар ва хорижий адабиётларга бўлинади.
Совет даври тадқиқотларида асосан мустабид мафкуранинг барча соҳалардаги роли ижобий баҳоланиб, мазкур инқилобий усулнинг шарқ хотин – қизларининг жамиятдаги ўрни, уларнинг ижтимоийлашувига таъсири совет ҳукумати ва коммунистик партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўрганилган, синфийлик нуқтаи назаридан ёритилган. Бу асарларда гўёки Ўзбекистон аёллари мустабид тузум даврида “маҳкумликдан” “озодликка” чиқарилганлиги ҳақида сўз юритилади. Ваҳоланки бу ҳам сохта мафкуранинг навбатдаги найранглари асосида олиб борилган1.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Д.А.Алимованинг Ўрта Осиё хотин – қизлари масаласининг тарихшунослигига оид монографияси ва бир қатор илмий мақолалари, докторлик диссертацияси советларнинг хотин – қизларга нисбатан сиёсатининг мустамлакачилик моҳиятини очиб беришда дастлабки қадам бўлди2. Тарихчи олиманинг оила жамиятда аёл мавқеи билан боғлиқ анъанавий қарашлар ҳамда тарихий ҳақиқат талқинига оид мақоласида1 мазкур мавзудаги турли ижтимоий қарашлар, уларнинг тарихий илдизлари илк бор илмий асосда ёритиб берилди.
Рустам Шамсутдиновнинг “Қатағон қурбонлари” (1937 йил 10 август,5 ноябрь) китобида қатағон қурбонлари бўлган эркаклар қаторида аёллар ҳақида ҳам маълумотлар билан танишиш мумкин2.
Қатор олималарнинг тадқиқотларида совет ҳокимиятининг хотин-қизларга оид сиёсати миллий истиқлол нуқтаи назаридан илмий таҳлил қилинган ҳолда қатағон қурбонлари бўлган аёллар ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд қатағон бўлган ўзбек аёллари ҳақида ҳам маълумот берилган3. Уларда муаммонинг айрим жиҳатлари ўз ифодасини топган.
Хотин-қизларнинг қатағон қилиниши масаласи Н.Каримов, Х.Аҳророва, Ш.Турдиев томонидан ёзилган мақолаларнинг асосий қисми “Қор қўйнида лолалар” мақолалар ва очерклар тўпламида нашр этилган4. С.Норматов “Тожихон” номли асарида Тожихон Шодиеванинг ҳаёт йўли, ёшлигидан то қатағон қурбони бўлиши, унинг оқланиши ёритилган5. Ёзувчи Й.Сулаймоннинг “Жалада қолган гул” ҳужжатли асари эса қисса қаҳрамони - қатағон қурбони Тожихон Шодиева билан суҳбати асосида ёзилган6. Х.Ахророванинг асарларида қатағон сиёсатининг қурбони бўлган аёл зиёлиларнинг аянчли қисматлари архив ҳужжатлари асосида ёритиб берилган7. Шерали Турдиевнинг асарида эса Германияга ўқишга борган аёллар ва уларнинг фожеали тақдири ҳақида маълумотлар олиш мумкин8. Наим Каримовнинг “1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”нинг фожеали оқибатлари” асарида хотин-қизлар ва болаларни қатағон қилиниш компаниясига алоҳида тўхталиб ўтилган9.
Ўрганилаётган даврдаги совет ҳокимиятининг хотин-қизларга нисбатан муносабати масаласида олиб борган сиёсати ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий роли масаласи чет эл тадқиқотчилари томонидан ҳам кенг ўрганилган. Бироқ, уларнинг баъзилари хотин-қизлар масаласида совет ҳокимияти олиб борган сиёсатни ижобий баҳолаган бўлса, бошқалари унга салбий муносабат билдирганлар10. Ундан ташқари, қатор хорижлик муаллифлар асарларида 1937-1938 йилда қатағон қилинганларнинг аянчли тақдири баён этилади1. Шунингдек, Қозоғистонда олиб борилган тадқиқотларда Ўзбекистон ҳудудида ҳибсга олингани аёллар ҳақида маълумотларни кўриш мумкин2.
Умуман олганда мазкур мавзунинг айрим жиҳатлари алоҳида ҳолда тадқиқ этилган мақолалар билан чекланган бўлиб, яхлит тарзда илмий ўрганилмаган. Шу боисдан XX асрнинг 20-50-йилларида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши долзарб аҳамият касб этади.

Download 127.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling