Ахрарова азизахон нигмановна ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 127.24 Kb.
bet6/18
Sana17.06.2023
Hajmi127.24 Kb.
#1543231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
крилча автореферат.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот иши тарих фанидаги назарий ёндошув ва усулларнинг қўлланилганлиги, катта ҳажмдаги архив ҳужжатлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати архиви, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондларида сақланаётган ҳужжатлар, қатағон қилинган аёллар ҳақидаги газета ва журнал мақолалари ҳамда хотираларга асосланилганлиги, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, шунингдек, тадқиқот натижаларини аниқ маълумотлар билан таққосланганлиги, илмий-назарий конференцияларда кенг фойдаланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти совет давлатининг хотин-қизларга нисбатан муносабати, 1920-1930 йиллар ва 1950 йилларда ўтказилган қатағонлар ҳамда уларнинг аёлларга таъсири масаласига оид назарий ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, илмий натижалардан олий таълим муассасаларида ўқитиладиган Ўзбекистон тарихи фанига оид дарслик ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқишда, Ўзбекистон телевидениясининг “Ўзбекистон тарихи” канали кўрсатувлари, Ўзбекистон ҳужжатли ва оммабоп фильмлари киностудиясининг Ўзбекистоннинг совет мустамлакачилиги даври тарихига бағишланган фильмларини яратиш ҳамда янги махсус ўқув курсларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши (XX асрнинг 20-50-йиллар мисолида)” муаммосини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар асосида:
1937 йил 15 августдаги СССР НКВДнинг 00486-сонли “Ватан хоинларининг аёллари ва фарзандларини қатағон қилиш тадбири тўғрисида” ги буйруғига асосан 1938-1939 йилларда собиқ СССРдан 18000 га яқин аёллар ва 25 3421 та ёш болаларни “ватан хоинини оила аъзоси сифатида лагерларга жўнатилиши натижасида 1950 йилларгача уларнинг аянчли тақдири жамиятда оғир оқибатларга олиб келганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг “Хотин-қизларни қатағон қилиниши” номли экспозициясини шакллантириш ва бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023 йил 8 февралдаги 56-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музей экспозицияларини мазмунан бойитишга хизмат қилган.
1937 йилларда зиёли аёлларга нисбатан аксилшўровий миллатчилик фаолияти, аксилинқилобий миллатчилар билан яқин муносабатда бўлиш ва аксилинқилобий тарғибот, айғоқчилик каби сохта айбловлар қўйилиб, қамоқка олинган аёлларнинг аксарияти ушбу сохта айбловлар билан давлат ишларидан четлаштирилиб, ички ва ташқи сургунда юришга мажбур бўлганликлари бўйича натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Миллатимиз фидойилари” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023 йил 13 февралдаги 02-28-226-сон маълумотномаси). Олинган натижалар телетомошабинларнинг 1937 йилларда зиёли аёлларга нисбатан олиб борилган қатағонлик сиёсати бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Download 127.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling