ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Эндометриоз (оғриқли ҳайз қонашлари)
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
Эндометриоз (оғриқли ҳайз қонашлари)Аёлларда ҳайздан аввал кузатилган зўриқиш, ҳузурсизлик танадаги суюқлик бирикмаси, қорин, бел, оёқ ва кўкракдаги оғриқлар умумий соғломликнинг нормал ҳолатда эмаслигини кўрсатади. Оғриқли ҳайзнинг сўнги йилларда кўп кузатилишининг сабаби эндометриоздир. Бачадон ичини қоплаган, тўқима “эндрометриум” дейилади. Эндрометриум ҳар ой ҳомила эҳтимоли билан қалинлашади. Тухум дўлланганда эндометриум ичида жойлашади ва ҳомила бошланади. Ҳомилалик рўй бермаса, қалинлашган эндометриум ҳайз сифатида чиқиб кетади. Нормал ҳолатда қорин ичидаги аъзолар эндометриум ҳужайраларига ўхшаган, фақат тамоман бошқа ҳужайра табақаси билан қопланган бўлади. Бу табақага перитониум ёки қорин ич пардаси дейилади. Қўшимча моддали маҳсулотлар, шампунь, совун ва ҳакозо, идиш ва кир ювиш кукуни (порошоги) таркибида мавжуд ва oстроген гормонига ўхшаган (Парабенлар ва Бисфенол-А каби) кимёвий моддалар шу тўқималарда тўпланади. Бу острогенга ўхшаган моддалар тўқималардаги ҳужайралар таркибини ўзгартиради, яъни мутацияга учрайди ва бу тўқималар бачадоннинг ич табақаси каби ишлай бошлайди. Бачадондан бошқа аъзоларда эндометриум тўқималарига ўхшаган тўқималарнинг ривожланиши “эндометриоз” дея номланган. Эндометриоз энг кўп тухумдонларда, бачадон орқаси бўшлиқда, ичаклар юзида, бачадонни тутиб турган боғларда ва сийдик қовуғи устида, қорин пардасида, бурун пардаси(мукоза) ва мия пардасида кузатилади. Бу эндометриумга ўхшаган тўқималарда “одат”(ой кўриш)дан аввал қалинлашиш бошланади ва бу тўқималар ҳам қонашгa ҳаракат қилади. Аммо тўқималар ташқарига ёпиқ бўлгани учун, қонаш қорин бўшлиғида ёки тухумдон тўқимаси ичида ёки фитрати бузилган тўқималарда кузатилади. Ҳар ой юзага келган бу ич қонашлари, “шоколад ғурра”(кист)лар ва қаттиқ оғриқларга сабаб бўлади. Тухумдонда юзага келган “шоколад ғурра”(кист)лар тухумдон тузилмасининг бузилишига, тухумлар сиқилишига, дегенерациясига ва сонининг камайишига сабаб бўлади. Буларга қўшимча тарзда қонаш жойларидаги яллиғланиш ва қизиш сабабли, ички аъзолар ўртасида ёпишиш юзага келиши мумкин. Қориндаги ёпишишлар тўқималарда тўпланган токсинлар ва қорин ич пардаси устидаги порох ёниғига ўхшаган моддалар тухумнинг болалашига салбий таъсир кўрсатади ва тухумлар кўпаймайди. Тухум болаласа ҳам, бу моддалар урчиш(дўлланиш)га тўсқинлик қилади. Урчиш юз берса, яллиғланиш ва ёниқлар, эмбриoнинг эндометриумда жойлашишига тўсқинлик қилади. Эмбриo эндометриумда жойлашса, унинг ривожланишига, ривожланишига таъсир қилмаса, туғишни қийинлаштиради (бачадон ағзи очилмайди), туғишга таъсир қилмаса, сут ишлаб чиқаришга ёки унинг сифатига таъсир қилади. Кўриб чиқилганидек, эндометриоз кўпайиш жараёнининг ҳар босқичида салбий таъсир кўрсатади. Эндометриоз касаллaрида “ой кўриш”лар ортиқча оғриқли бўлади ва оғриқ борган сари кучаяди. Ёпишиш ва кистлар юзага келганидан сўнг, оғриқ янада кучаяди ва бундан сўнг икки “одат” (ой кўриш) орасида ҳам безовта қилишни бошлайди. Эндометриоз - жойлашган жойларига кўра - қорин ичи, ички гениталлар, мия пардаси каби турли безовталанишларга сабаб бўлади: булар - оғриқли ва санчиқли ҳайз кўриш, турли оғриқлар ва санчиқлар, жинсий муносабатларда оғриқ сезиш, қусиш, анусда оғриқ ва қонаш, ичак спазмаси, ич қотиши ёки ич кетиши; бош, орқа ва бел оғриғи, тез сийишга чиқиш, сийдик йўлларида қизиш, “одат”нинг узайиши, ҳайз билан бирга кузатилган бурун, қонашлари ёки тананинг турли жойларидаги (киндик, кўз) қонаш ва кўкаришлардир. Эндометриоз сунъий озиқланган, кир порошоги ва бадан парвариши учун суртиладиган ҳар хил моддаларни ишлатган турли ёшдаги, ҳатто 4-5 ёшдаги болада ҳам бошланиши мумкин. Касаллик острогенга боғлиқ бўлгани учун, оғриқлар бўйдоқликда бошланиб, менопaузагача актив бўлади. Шу билан бирга, ўзини оғриқ билан билинтирмаса ҳам, эндометриоз менопaуза бўлган аёлларда, эркакларда, ҳатто болаларда ҳам кузатилади. Эндометриозни ёш эркак ва аёлларинг оёқ ва қўлларида кўрдим. Докторлар уларга «Рейно» хасталиги дея янглиш ташҳис қўйиб, «даволаган»лар. Эндометриозни шундай ташҳис қилиш мумкин: Эндометриоз мия зари(парда)сига жойлашса - устки олд милклар, таносил органларига жойлашса - остки олд милклар қорамтир-мовий рангга киради. Эндометриознинг сабаблари: Қўшимча моддалар таркибли озиқ-овқат ва ичимликлар, чақaлоқ озуқалари, бисквит, шоколад, кекс ва буларга ўхшаш турли ўралган тайёр маҳсулотлар, тайёр мева шарбатлари ва колали ичимликлар истеъмоли; Остроген гормонига ўхшаган кимёвий модда таркибли порошоклар, парфюмерия ва бадан парвариши маҳсулотлари ишлатиш; • Синтетик гормонларни истеъмол қилиш; «Цезар амалиёти» билан туғиш. Давоси Ёш қизларда эндрометриозис симптомларини бутунлай йўқотиш учун 11 марта 3 кунлик очликлар қилиш, 5-чи ва 11-чи очликдан кейин 4-чи кун мева суви ичиб, айни кун кечқурун жигарни тозалаш; қўшимчали ичимлик ва озиқ-овқат ейишни тўхтатиш; кир порошоги ва тиббий дори ишлатишни тарк қилиш, мисвок ишлатиш, турмуш қуриш, турмуш қуришдан кейин бачадонни тозалаш; ҳомиладор бўлиш ва нормал туғиш етарли бўлади. Ҳомиладор бўлмаган эндрометриоз касалининг қилиши керак бўлган амаллар: 7 кунлик танаффус билан 14 марта 3 кунлик очлик тутилади; 2-чи очликдан кейин бачадон оғзида 7-9 дона зулук қўйилади; 3-чи очликдан кейин жигар тозаланиши қилинади; 4-чи очликдан кейин аччиқ қовун суви билан бачадон тозаланиши қилинади ва 2 кун сўнг устки милкларга 3-5 дона, пастки милкларга 3-5 дона зулук қўйилади; 7-чи очликдан кейин жигар тозаланиши такрорланади; 8-чи очликдан кейин анусга 11-14 дона зулук қўйилади, зулуклар тушгач, вакуум қилинади; 9-, 10-, 11-, 12-чи очликлардан кейин хoжамот қилинади. Xoжамот нуқталар: елкалар, курак ораси ва ости, бел ва думғаза ораси, тиззалар. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling