Простатанинг катталашиши саратон xавфига эга ва простата саратони тобора кенг тарқалмоқда. Простата безининг катталашиши туфайли амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти саратон хатарини камайтирмайди.
Бугунги кунда беморларнинг талабига кўра, саратоннинг олдини олиш учун бепуштлашув натижасида, яъни эркаклик безларининг олиб ташланиши натижасида, эркаклик гормони умуман йўқ қилиб юборилмоқда.
Албатта, бу ҳолда простата катталашуви ҳам, простата саратони ҳам бўлмайди. Аммо нафақат динимизда, балки дунёвий қонунларга кўра ҳам инсонни, ҳайвонни пуштсиз қилиш таъқиқланган ва бу касалликни даволаш усули эмас.
30 йилдир, кимёвий моддали маҳсулотлар туфайли ва 15 йилдир GMO маҳсулотлари ва GMO қўшимча моддалари туфайли, аёл ва эркакларнинг жинсий аъзолари жиддий ўзгаришларга дучор бўлмоқда.
Масалан, парабeнлар, диоксин ва фталатлар тиш пастасининг таркибида ва шампун, крем, соқол олиш кўпиги, соч желеси каби маҳсулотлар таркибида муҳофаза қилувчи модда сифатида ишлатилмоқда. Мазкур қўшимча моддалар остроген гормонига тақлид қилиб тайёрланган.
Эркак киши вужудида тўпланган бу қўшимча моддалар андроген гормонини озайтиради, аёллар касаллиги бўлган эндометриозни, манийнинг (сперманинг) ўлишини, бепуштликни, гомосексуалликни ва простата саратонини келтириб чиқаради. (“GMO”, “Эндометриоз” ва “Қўшимча моддалар” бўлимларига қаранг.)
Аризона университетида гомосексуал эркак қўйларнинг миясига электродлар жойлаштириб, гомосексуаллик сабаби ўрганилган ва бу қўйларда гормонал мувозанатнинг бузилиши аниқланган.
Мияга инъекция (укол) қилинган гормонлар натижасида эса, олдин гомосексуал бўлган эркак қўйлар яна урғочи қўйлар билан жуфтлашишга бошлаганлар.
Мутахассислар бу ҳолат инсонларга ҳам ўтиши мумкинлигини ва болаларнинг гомосексуал бўлишининг олдини олиш мумкинлигини ўзларича мамнуният билан гапирмоқдалар. (“Экологик қиёмат” бўлимига қаранг.)
Ҳолбуки, Гормонал мувозанат гормонларни ташқаридан мустаҳкамлаш билан эмас, табиий йўллар билан янгидан тикланиши мумкин.
Инсонларда, ҳайвонларда касалланишларнинг сабаби сунъий озиқланиш экан, касалликлардан даволаниш ҳам озиқланишни тартибга солиш билан амалга оширилиши мумкин.
Бундан келиб чикадиган хулоса шу: гормонал ва руҳий мувозанатни бузадиган қўшимчали моддаларни истеъмол қилишни тўхтатиб, табиий озиқланишга ўтиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |