ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Буйракларни муҳофаза қилувчи дорилар


Download 1.1 Mb.
bet105/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Буйракларни муҳофаза қилувчи дорилар:

  • 10 гр. ҳилол (ховлижон) ва 10 гр занжабил майдаланади; 10 гр. фимиам (мирра қатрони), 30 гр. кедр ёнғоғи яхшилаб майдаланади. Булар 200 гр. асал билан яхшилаб йўғрилади. Дори тугагунча эрталаб ва кечқурун бир чой қошиқдан ютилади. Йилда бир марта ёки эҳтиёжга кўра 2-3 марта такрорланади. Бу аралашмалар буйракларни қувватлантиради, бел оғриғини йўқотади.

  • Ёки 20 гр.занжабил ва 40 гр.фимиам (мирра қатрони) майдаланади, хар куни тонгда ва оқшом ярим чой қошиқ сув билан ютилади.

  • 1 ош қошиқ зиғир уруғи + 1 чой қошиқ қичитқи ўти уруғи + 100 гр. иссиқ сув билан аралаштирилиб, юзига мато тортилади ва 1,5-2 соат дамланиб қўйилади. Кейин эса 1/4 чой қошиқ майдаланган занжабил қўшилиб, ҳар куни эрталаб ёки кечқурун ейилади. 1 чой қошиқ асал ва 3 дона майдаланган саримсоқ қўшилса, дори янада кучли бўлади.

Зиғир уруғини майдаламасдан ишлатиш керак.

  • Жамбул, зира, занжабил, дафна барги, ялпиз ва заъфаронни қоразиравор сифатида овқатларга қўшиш; қичитқи ўти, наъматак, кўк чой, розмарин ва мойчечакни эса чой сифатида ичиш керак.

  • Лимон суви ва грейфрут суви, грейфрут, гилос, олча, нок, беҳи, ўрик, тарвуз ва унинг данаклари (уруғлари), петрушка томири ва барглари, селдир ва барглари, пиёз ва саримсоқни доимий равишда истеъмол қилиш керак.

  • Эрталаб даставвал сув, мева суви ёки сабзавот суви ичилади.

  • Сув ва туз мавзусида жуда эътиборли бўлиш керак. Фақат енгил сувларни, табиий, қўшимчасиз тош тузи истеъмол қилиниши керак.

  • Ошқозоннинг, ичакларнинг ва жигарнинг яхши ишлаши жуда муҳим. Агар бу аъзолар яхши ишламаса, қон кирланади, буйракларнинг иши қийинлашади. Ич қотиши ва ичаклардаги газ (дам) буйракларда қон ва суюқлик айланишини қийинлаштиради, буйракларда тош ҳосил бўлишига сабаб бўлади. (“Ошқозон ва ичакларнинг давоси” ва “Жигарни тозалаш” бўлимларига қаранг.)

  • Ҳаёт давомида сут, пишлоқ, гўшт, туз, тухум ва нонга диққатли ёндошиш керак.

Эски тухум ва тухум кукуни (порошоги), сут ва сут кукунини ўз ичига олган озуқалар, оқ нон, рафиналанган ва гидрогенлаштирилган суюқ ёғлар, маргарин, тузли озуқалар, тузламалар, қўшимча моддаларни ўз ичига олган консервалар, тайёр таом ва ичимликлардан қочиш керак.
Кир ювиш воситалари, оғриқ қолдирувчи, ҳарорат туширувчи, аспирин, витамин ва бошқа кимёвий ёки “табиий ўсимлик дорилар” номи билан сотилаётган дорилар, сунъий туз, йодланган ва рафиналанган туз қатъиян истеъмол қилинмаслиги керак. Фақат табиий, қўшимча моддасиз қоя тузини истеъмол қилиш лозим.

  • Доимий равишда ҳафтада 1 кун 36 соатлик очлик ёки ойда бир марта 3 кунлик очлик қилиб, сахар-ифторда фақат сув ичиш керак.

Буйракка фойда бўлган нарсалар: бодом, ёнғоқ, xурмо, беҳи, гилос, олча, ўрик, кашнич, анор, зайтунёғи, янги сиқилган нордон меваларнинг сувлари, арпа суви, янги соғилган қўй ва туя сути, қирларда ўтлаган қўйларнинг гўшти ва думба ёғи (“А” қон гуруҳига мансуб бўлган кишилар учун ҳафтада бир марта) истеъмол қилиш.
Бундан ташқари, дафна ёғи ва аччиқ бодом ёғини белга ишқалаб суртиш, мойчечак ва зиғир уруғи билан компресс қилиш; белга банка қўйиш; оёқларга, ануса, белгa, думғазага зулук қўйиш; белдан қон олдириш; эртaлаб қуёшда юриш, қуруқ ва иссиқ тупроқда ёки қумда ўтириш ва баданни - кўкракка қадар - қуруқ ва иссиқ денгиз қумига кўмиш.
Буйракка зарар бўлган нарсалар: тайёр қўшимчали озуқалар, сут кукуни ва тухум кукунини ўз ичига олган озуқалар, аралаш ва эски овқатлар, тайёр егуликлар ва туриб қолган сув, баланд пошнали ёки тор пойабзал кийиш, сиқиб турадиган камар боғлаш, кимёвий бўёқлар билан сочни бўяш, сочларни тарамай қўйиш, курсида ўтириш, тик туриб сийиш, сийдикни узоқ вақт ушлаб юриш, совуқ тошга ва заx тупроққа ўтириш, тайёр без ва гигиеник педдан фойдаланиш.
Бемор Ҳадичa У.( 31 ёшида, Истанбул) ҳикоя қилади:
Турмушга чиққанимдан икки ой кейин, ярим тунда оёғим тортишиб қолиб, уйғониб кетдим. Оёқларимнинг тортишиши уч йил давом этди. Шифокорлар бу ҳолатни болалигимдан безовта қилаётган ревматизмнинг асорати эканлигини ва “асаб ишиаси” деган янги бир касаллик туфайли бўлаётганини айтишди. Вақт ўтгaч, юролмай қолдим.
Шиддатли оғриқлар кечаларимни кундузга алмаштирди. Оёқларим оғриганда кичик қадамлар отардим, зинага чиқа олмасдим.
Туққанда орттирилган бел суягимнинг ораси оғриши туфайли белимдаги оғриқлар ҳам кучайиб кетди. Тўшакка михланиб қолдим.
Даволаниш муолажаларини бошладик, яна болалигимдан орттирилган касаллик сабабли, буйракларимнинг функцияси батамом бузилганди ва тўқимлари ўзгаришларга учраганди.
Буйракларимнинг касаллиги туфайли 2 йилдан бери рўза тута олмай юргандим. Қачон рўза тутсам, тўртинчи куни сувсираб, касалхонага тушиб колардим. Ва 17 ёшимда бошимдан ўтказган ошқозон қонаши туфайли ошқозоним ҳам рўза тутишга имкон бермасди. Ва булар ҳам етмагандек, вақти-вақти билан жигаримдаги ва кўкрагимдаги оғриқлар ҳам кучайиб кетганди. Вужудимда куч қолмаганди.
Сурункали тус олган фарингит касаллигим мавжудлиги туфайли ангиналарим ёзда-қишда оғрийди ва яллиғлашади. Давомли равишда грипп бўлардим, икки xафтaлаб тузала олмасдим. Болалигимда бошимдан ўтказган бронхит сабабли вужудим ўз кучини йўқотиб, ўпкаларим ва жигарим оғрирди. Бири яхшиланса, бошқаси оғрирди. Ва 14 ёшимдан шу кунгача мени атиги бир маротаба безовта қилган юрак оғриқлари ҳам кўпая бошлади. Бир маротаба юрагим қаттиқ оғриганидан реанимацияга тушиб қолдим. Юрагимнинг оғриши мускул тортишишидан эди. Шифохонада юрак клапанининг қийинчилик билан очилиб, ёпилиши ҳақида ташхис қўйилди. Шу сабаб, менда кислород етишмовчилиги бор эди...
Ангиналаримни даволатаётганда буйракларим, жигарим оғришига ва гриппга қарши қилинаётган даволарга энди юракни даволаш ҳам қўшилганди. Юракдаги оғриқлар натижасида мияга уланган томирлар зарарланди ва бошим кучли тарзда оғрий бошлади. Бунга параллел равишда доимий қон босими муаммоси юзага келди. Энди бошимдан белимгача қимирлай олмайдиган бўлдим. Бўйнимни ўнга-чапга бура олмасдим.
Табиий-ки, бу орада барча даволар давом этаётганди, кўричак (апендицит) жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим ва бу амалиётдан сўнг ичакларим ёпишиб қолди.
Вақт ўтиши билан ичакларимда ёрилиш рўй берди. Эндиликда ҳожатга чиқиш мен учун бир жазога айланди. Шиддатли оғриқ ва қонашлар бор эди. Энди ичакларни даволашни ҳам бошладим.
Ва, афсуски, бирдек қисқа вақт ичида оёқларим тиззаларимгача жигарранг тус олди. Шифокорларнинг айтишича, томирлар ва мускуллар зарарланган, томирлар ёрилиб, қонайбошлаганди. Оғриқлар кундан кунга кучайиб борарди. Бир ерим тузалса, бошқа бир ерим оғришни бошларди. Энди организмим қаердандир микроблар олиб, ички аъзоларимда яллиғланишлар бошланди.
Камқонлик, витаминсизлик бор дея, ташқи витаминлар қабул қилардим, аммо вужудим олдингидек совуқ тортарди, совуқдан титрашим йўқолмаётганди. Ёзда ҳам совуқ қотардим. Нима қилсам ҳам, исина олмасдим. Касалланмаган аъзоим қолмаганди.
Уxлаб турганимда xудди таёқ еган одамдай чарчаб ва ҳамма ерим оғриб уйғонардим.. Бундай уйқудан кейин ўзимни xудди ҳеч уxламагандай ҳис қилардим.
Яшашим қийинлашди. Чорасиз бир аҳволда қолдим.
Эндиликда иммунитет тизими пасайиб кетди. Бу орда хотирам заифлашиб кетганини айтмасам ҳам бўлаверади. Шифокорлар “бизнинг қиладиган ҳеч ишимиз, чорамиз қолмади” дeйишди. “Сен ўзингни асрашинг, асло чарчамаслигинг, стресс ва асбийлашишдан узоқ бўлишинг, дориларни умр бўйи ичиб юришинг керак”, дейишди. Тиббий муолажалардан натижа бўлмади, ҳаммаси бекорга кетди, бекорга вақт ўтказилди.
Кунлардан бир кун Аллоҳ мени Ойдин хонимга рўбарў қилди. У киши билан танишганимдан сўнг, унинг тавсиясига кўра кунига 13-14 донадан ичиб юрган таблеткаларни ичишни тўхтатдим ва касалхонага бир марта ҳам бормадим.
Ойдин хоним нимани буюрган бўлсалар, шуни қилдим. Натижада қисқа бир муддатда барча безовталиклардан қутулдим. Фақатгина буйракларимнинг давоси узоқроқ вақт олди. Лекин буйракларим олдинги касал аҳволидан анча яxшиланди. Ойдин хонимнинг даво муолажалари давомида менга энг кўп таъсир қилган бир неча ҳолатни айтишни истайман.

  1. Бу даво муолажасини бошлагандан 3 кун кейин 3 йилдан бери эриша олмаётган энг ширин уйқуга эришдим.

  2. Орадан беш йил ўтгач, илк маротаба уч ойнинг ҳаммасида очлик ва Рамазон ойида рўза тута олдим.

  1. Мана саккиз ой-ки, ангиналарим шишмайди ва яллиғланмайди. Қаҳратон қишда атиги икки марта безовта қилди.

  2. Олдинлари тир-тир титраб юрган мен энди совуқ қотмасдим, ўзимни иссиқ сезардим.

  3. Даволанишни бошлагандан бир ойдан кейин нафас олишда қийналмайдиган бўлдим ва тўртинчи ойда юрагимдаги оғриқлар батамом йўқ бўлди.

  4. Баъзи шифокорларнинг: “Оёқларингнинг жигар ранглилиги бедаво”, деганларига қарамасдан, оёқларим нормал рангига қайтганди.

  5. Бугунда мен 5 ойлик ҳомиламан. Ҳомилалигим жуда яхши кечаяпти. Ҳолбуки, шифокорлар менга «сен энди ҳеч туғмайсан, сен «пробирка боласи» қил яхшиси», дейишарди.

Нима десам ҳам, ҳозир энг соғлом одамлардан бириман, олдин бу мен учун xаёлдан бошқа нарса эмасди. Аллоҳ ҳаммага бу давони амалга оширишни ва шифо топишни насиб қилсин!
2008, декабр

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling