ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet120/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Табиий туғишни бошқариш усуллари:

  • Аёл алоқадан кейин 3-7 марта орқага қараб сакраса, сперма вагинадан ташқарига чиқади, бу ҳолат ҳомилаликнинг олдини олади.

Сакрашдан кейин чўмилиш керак бўлади. Акса уриш ҳам сакраш билан бир xил натижа беради. Аксириш учун аксиртирадиган кукун (анфия) ҳидлаш кифоя.
Ва:

  • Анор пўсти қуритилиб майда қилиб туйилади ва эланади. Жинсий муносабатдан аввал тоза мато намланиб, анор кукунига ботирилади, сўнгра вагинага, имкони борича, чуқурроқ қўйилади ва 5-15 дақиқа тургандан кейин, чиқарилади.

Анор пўсти кукуни бачадон оғзини буриштириб, спермаларнинг йўлини ёпади.
Ёки:

  • Алоқадан кейин 7-9 марта орқага қараб сакралади ва чўмилинади. Чўмилгандан кейин вагинага эзилган оқ карам барги қўйилади. Ёки бир парча мато, карам суви ёки яримга-ярим сув билан аралаштирилган аччиқ қовун суви ёки аччиқ қовун ёғи, ёки аччиқ қалaмпир суви билан намланиб вагинага қўйилади. Бу дорилар бачадон ва вагинадаги суюқликни кўпайтиради. Вагинадаги суюқлик спермани ташқари чиқариб, ҳомиладорликнинг олдини олади.

(Аччиқ қалампир сув билан намланади ва сузилиб ишлатилади.)
Фақат Аллоҳнинг тақдири олдига ҳеч нарса туша олмайди.
Туғишни сунъий чеклaш зулмига учрамаган ва қисир бўлмаган хотин туғмаслиги мумкин ёки, аксинча, жуда кучли туғишни чекловчи усулларини бошидан кечиргандан кейин ҳам ҳомила қолган аёллар учрайди.
Бу мисоллар кўрсатадики, бола сони туғишни чеклашга эмас, Аллоҳнинг тақдирига боғлиқ. Туғишни чеклaш ёки чеклaмаслик - имтиҳонда белгиланган “тўғри” ёки “хато”дaн биттасини танлашдир холос.

Менопоз


Соғлом аёлнинг бир даврдан бошқа бирига ўтиши осон кечади. Гормон тизимидаги ўзгаришларга боғлиқ юзага келган безовталик, терлаш, енгил юрак ўйнаши ва шу каби симптомларнинг, ҳомилаликнинг илк ҳафталари ва ҳомиладорлик даврининг бошларидаги белгилар каби, қисқа вақт бўлиши нормал ҳисобланади.
Менопоз пайтига оид махсус касаллик йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу фитратга тескаридир. Фақат эски касалликлар менапоз пайтида оғирлашиши ва катталашиши мумкин. Масалан, энг кўп учраган безовталиклардан бири суяк эришидир.
Бу ҳолатни юзага чиқарган сабаблардан бири – вужуднинг ҳар ой 150200 гр ифлос қонни ташқарига чиқариб ташлашдан маҳрумлигидир.
Вужуд ҳайз воситасида ҳар ой маълум миқдорда зарарли моддаларни чиқариб туради, менопоз мана шу йўлни беркитади.
Чиқиндилaрни ташқари чиқарaолмаган вужуд уларни томир, мускул, бўғим ва суяклар атрофида бириктиришга мажбур бўлади. (“Қон олдириш” ва “Суяк Эриши” бўлимларини ўқинг).
Бу ҳолда аёлларнинг зарарли одатларини тўхтатишдан бошқа чора қолмаяпти.
Охирги пайтларда гинекология муассасаси камайиб кетаётган гормонларнинг камайишини тўхтатиш ва синтетик гормондан фойдаланиш каби зарарли усулларга мурожаат қилабошлади.
Аёл вужудида барча без ва тизимлар йиллар давомида менапоза ва янги гормон мувозанатига тайёрланади; жисмоний ва маънавий ўзгаришлар бўлади. Бу муаззам тадқиқни синтетик гормон ёрдами билан бузиш - жиноятдир.
Боланинг - балоғатга, балоғатга етганнинг эса ёшликка ўтишини тўсишга ҳаракат қилиш нақадар аҳмоқлик ва зарарли ҳаракат бўлса, менопозни кетказиб, “қариш даврини тўхтатиш” мақсадида синтетик гормондан фойдаланиш ҳам шу қадар зарарли ва жоҳилона услубдир.
Эрта менопознинг олдини олиш мумкин бўлган ягона йўл, бу нуқтага келмасдан аввал касалликлардан қутулишда ва яшаш тарзини тартибга солишдадир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling