ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet145/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Зулук курси:

  • Қулоқлар орқаси, oсти ва энса чуқури остига;

  • Чакка, тепа милклар ва бурун тешикларига;

  • Aнусга;

  • Оёқларга, жамъи 4 марта ва ҳар жойга 2-3 ҳафта ора билан 11 дона зулук қўйилади.

Руҳий касалликлардан қутулиш учун Аллоҳга яқинлашишдан бошқа чора йўқ. Баъзан тузалишга қисқа вақтда ва осон эришилади. Тузалган киши касалликдан кучли ва тажрибали инсон бўлиб чиқади. Баъзилар даволанишдан кейин ўзларини янада яхши ҳис қилишади, фақат пайтипайти билан эски ҳолга қайтиб туришади.
Ҳақиқат шуки, шайтоннинг, ишонган ва ёлғиз Роббларига таваккал қилган кимсалaр устида бир ҳокимияти йўқ. Шайтоннинг ҳокимияти фақат уни дўст билганлар ва Аллоҳга шерик қўшганлар устидадир.” (Наҳл сураси, 99-100 оятлар).
Тулай К. (33 ёш, қон гуруҳи А, Истанбул) нинг ҳикояси:
(Тулай хоним ҳикояси бугунги ёшлар учун типик мисол бўлганидан, бу ибрат тўла ҳикояни, қисқартирмасдан келтирамиз)
1973 йилда туғилганман. Онам хомиладорликда жуда чанқаган экан, шифокор берган чанқоқ кетказувчи (Эмедур) дорисини ичишга мажбур бўлибди. Туғилишим нормал кечибди, яқин 1 ёшимгача эмибман, лекин кўшимча таомларни 6 ойликдан бошлаган эканман. Болалигимда бир неча иссиқ чиқадиган касалликни бошдан кечирибман ва шифокор иссиқ туширувчи (парацетамол, аспирин), антибиотик (бактрим), йўтал шарбати (переброн) каби дорилар берибди.
Касалликлар: 15 ёшимдан кейин жуда кўп касал бўлишни бошладим. Ҳар йил камида 2 марта 2 билан 4 орасида грипп, ангина, фарангейт, бронхит ёки цинузит бўлдим, бир марта пневмония бошланишини кечирдим. 15 ёшимдан 33 ёшгача йилда 2-4 марта бу касалликларни бошдан кечирдим. Ҳар касал бўлганимда албатта грипп дориси, томоқ учун антибиотик ишлатдим. Умуман бу дорилар билан яхшиланмай, шифокорга бориб, бу сафар 10-15 га яқин антибиотик игнаси олиб ўнғалдим. Йилдан-йилга яхшиланиш муддати узая борди ва охирги йилларда икки ойга чиқди.
18-20 ёшлик пайтимда соч желесини кўп ишлатадиган бўлдим. Сочларим жонсиз ва тез-тез тўкила бошлади. 20 дан 27 ёшгача сочимга, бепантен игна, бодом ёғи, зайтунёғи аралашмалари сурдим, “Вичи Деркос” соч апмулаларини сурдим, фойдаси бўлмади, сочларим тўкилишда давом этди,сочларимнинг олд тарафи яхшигина сийраклашди, баъзи жойлар очилиб ҳам қолди. Бундан ташқари ўсмирлик пайтимдан эътиборан ҳар пайт жуда кўп тошмалар чиқди. Юзимда, бўйнимда, белимда. Сариқ, ичи тўла катта тошмалар чиқарди.
23 ёшда тери парвариш ва тошмалардан қутулиш учун ҳар ой гўзаллик салонига қатнай бошладим. 33 ёшгача ҳар ой гўзаллик салонида терими парвариш қилдирдим. Лекин гўзаллик салонида қилинган парвариш тошмаларни кетказа олмади.
27 ёшда сочимнинг кўп тўкилиши, тошмалар сабабли тери шифокорига қатнай бошладим. Шифокор тошмаларни танадаги ёғ миқдорининг юқорилигидан, соч тўкилишини эса сочимнинг эркак типли сочлигидан,деди.
Қон таҳлилида тестестерон гормони юксак чиқди. Тошмаларимга изотреонин таркибли дорини (роаккутан) икки қути ишлатдим. Бу дориларни ишлатгандан кейин тошмалар бошқа чиқмади.
Соч тўкилишига Флутамид номли простат саратони дориси, Зинко С витамин, туғишни бошқарувчи дориси (Диане 35) ва бир соч лосьёнини ишлата бошладим. Флютамид, Зинко С ва соч лосьёнини 1 йилдан кўпроқ ишлатдим. Диане 35ни яқин 3 йил ишлатдим. Диане 35 ишлатишни бошлашдан аввал ой кўриш(одат) пайтим кўп қон оқар, 7-8 кун давом этарди. Диане 35 ишлатган пайтида қонаш камайди, ой кўриш (одат) даври ҳам 5 кунга тушди.
Депрессия ва давоси:
Бу орада психологиям жуда бузилди. Тез-тез йиғлайдиган бўлдим, тез ғазабланардим Бундай ҳолда 29 ёшда психиатрга қатнай бошладим. Шифокор Обцессив компульсив бузиқлик ташҳиси, қўйди.
Сероксат номли дорини ишлата бошладим. 29 ёшидан 33 ёшгача ишлатдим. 1 йил давомида ойда бир шифокорга боришда давом этдим. Мен гапирардим, шифокор фақат эшитарди. Бу курснинг бирорта ҳам фойдаси бўлмади. Фақат дори ками билан йиғлаш ва ғазабни бироз камайтиргандай бўлди.
Кунлардан бир кун юзим, танам, қўлларим, ҳар жойим қичиша бошлади. Tери шифокори аптекада бир мазь ёзиб берди. Уни кичик мато билан юзим ва қичиган ойларга сурдим. Қичиш ўтди.
Охирги 3 йил ҳаммомда ҳолсизлик ҳисси, 6 ой оёқлардa увишиш ва бошимда электр токи уришига ўхшаш бир нарса бўларди. Автомобилда ҳолсизлик ва тер босиши ҳам бўларди. Кечқурунлари соат 9 ва 9:30 ҳаддан ташқари ҳолсиз бўлиб ётиб қола бошлардим. Бомдод намозига ҳам тура олмасдим.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling