ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet150/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Юрак касалликлари


Туркия Жумҳурияти Соғлиқ Вазирлигининг хисоботига кўра, юрак томир касалликлари, дунёда ҳар йил, тахминан, 17 миллион кишининг, Туркияда эса 130 минг кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда.
Туғилишдан бор бўлган юрак касалликларидан ташқари, энг кўп кузатилган юрак касаллиги – атеросклероз, яъни коронар артерияларнинг торайишидир.
Атеросклерознинг энг кўп кузатилган сабаби маргарин, кунгабоқар ёғи, жўхори ёғи каби гидрогенланган транс ёғларнинг ишлатилиши натижасида юзага келган ёғ бирикимлари ва фиброз қатламлардир.
Ёғ бирикимлари атеросклерознинг биринчи аломати ва бу ҳар қандай ёшда ҳатто бўтқа билан озиқланган 1-2 ёшли гўдакларда ҳам учрайди. (“Фебрил Конвулсиялар” бўлимига қаранг.) Фиброз қатламлари - томир тўқималарининг локал шаклда яллиғланиши ва натижада эластиклигини йўқотиши, қаттиқлашувидир.
Ёғ кетказувчи, доғларни кетказувчи, порошок ва шунга ўхшаш кимёвий моддалар томир тўқималарини бузади ва ўзгаришга учратади.
Томирда 50% ёки ундан кўп тиқилиш бўлса, фиброз қатлами қон оқишига тўсқинлик қилади ва юрак мускули озиқланишда қийнала бошлайди. Томирлар тиқилиб, тўқималарда озиқланиш тахчиллиги давом этаверса, юрак тўқималари заифлашиб қолади.
Тўқ қоринга оғир ишлар қилиш, оғир жисмоний машқлар, тўқ қоринга узоқ нафас тутиб, Қуръони карим ўқиш таъсирида ҳам Фиброз қатлами ичида ёки тўқималарда қонаш ёки аневризма (томир шишиши), кейин инфаркт бўлиши мумкин.
“Токсик гепатит” бўлимида айтилганидек, қолдиқларнинг жигарда тўпланиши ва токсик гепатитнинг юзага келиши қоннинг етарли даражада тозаланмас ҳолга келишига сабаб бўлади. (“Токсик гепатит” бўлимига қаранг.) кир, холeстеринли қон юракка келиб, томирларга тиқилади, мускулларни қаттиқлаштиради ва заифлаштиради.
Косметика, порошок ва кир суви каби кимёвий моддалар билан бузилган ўпкаларга қон сўришда қийналган юрак мускули заифлашиб, кенгаяди ва юрак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади.
Даволаш:
Юрак касалликларининг давоси ҳам, бошқа касалликларда бўлгани каби, ейишни камайтириш ва озиқланишни тартибга солишдан бошланади.
Кейин, зайтун ёғидан ташқари, барча ёғлардан воз кечиш, ичакларни ишлаттириб, даволаш, жигар, буйрак, қон ва томирларни тозалаш, ҳафтада 3-4 марта камида ярим соат тез юриш ва мўътадил (енгил) спорт билан шуғулланиш, рўза билан озиш ва вужуд вазнини доимий назоратда тутиш лозим.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling