ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet152/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Доимий ишлатиладиган дорилар:

  • Юракни қувватлантирадиган қалампирмунчоқ икки шаклда фойдаланилади: кунда 5-7 дона қалампирмунчоқ яхшилаб чайналиб, ютилади. Ёки бир ош қошиқ қалампирмунчоқ бир стакан совуқ сувга солиниб, қайнагунга қадар паст оловда қўйилади, 8-10 соат дамланиб, сузилади. Ҳар куни бир ютумдан оғизга олиниб, оғизда айлантира-айлантира эритилиб, ютилади.

  • Томир тиққинларини очувчи долчин тенг миқдорда ялпиз билан, аралаштирилиб, дамланади ва ҳар кун бир пиёла ичилади. Бунга 1-2 ҳафта давом этилади. Сўнгра асалли-саримсоқли дори қўлланилади.

  • Қонни суюлтириш, юрак мускулларини кучайтириш ва юрак томирларини тозалаш каби фойдалари бўлган лимон, грейфрут, анор, олма ёки бу меваларнинг сувлари, қулупнай, тарвуз, ялпиз ва райҳон ишлатилади.

  • Янги сиқилган лимонўт сувини ютумлаб ичиш, лимонўти чойи ичиш, янги лимонўтини эзиб, қуруқ лимонўтни намлаб ейиш, эзилган қуруқ лимонўтни сув билан ютиш юракни қувватлантиради, юрак ўйнаши ва нафас торлигини кетказади.

  • Турли юрак безовталикларида қўлланилиши мумкин бўлган энг муҳим гиёҳлардан бири ҳам четандир. 1 чой қошиқ эзилган гул-барг кукунини ҳар кун сув билан ютиш ёки 1 чой қошиқ гул-барг қоришмасини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб ичиш, ва четан мевасини ҳар куни бир ховучдан ейиш, ҳамда 1-2 йил бўйича ҳеч узмасдан қўлланиш ўта яхши натижа беради.

Буларни ишлатиш билан бирга 7 кун танаффус билан 21 марта 3 кунлик очлик қилинади. Юрак буҳрони кечирганлар эса 3 кунлик очликдан сўнгра 3 ой танаффус билан 2-3 марта албатта 10 кунлик очлик тутишлари керак.
Юрак буҳрон (кризис)и кечирганлар учун муҳим эслатмалар:
Бир мартада 200-250 гр.дан кўп емаслик керак. Таом миқдори кўпайса, юракнинг иши ҳам оғирлашади, бу миқдорни ҳазм қилиш учун 2-4 марта кўпроқ куч сарфлайди.
Таом сифатида янги ёки қуруқ мева, хусусан узум, анжир, олма, ва янги сабзавот, хусусан кўк баргли сабзавотлар, қизил лавлаги, сабзи, сарсабил карами, қовоқ, семизўти, тарвуз, асал, бодом, грек ёнғоғи, кўкат таомлари, сули ва арпа суви, гуруч, ҳафтада 1-3 марта қон гуруҳига мос гўшт, 2-3 марта балиқ, бир-икки марта янги тухум, сузилган зайтунёғи, ёнғоқ ёғи нон билан ейилиши мумкин. Картошка ора-сира печкада пўстлари билан пиширилиб, ейилса бўлади. Туз сифатида, фақат тош тузи кунда 1.5-2 гр. ишлатилиши мумкин. Сут маҳсулотларидан энг яхшилари – кефир ва қатиқ. Қон гуруҳи “А”, “В”, ва “АВ” бўлганлар қатиқни ҳар кун, оқ оз тузли пишлоқ(брынза)ни ҳафтада 3-4 марта ейишлари мумкин. Қон гуруҳи “0” бўлганлар эса фақат ҳафтада 1-3 марта қатиқ ёки кефир ичишлари мумкин.

  • Ич қотиши ва газдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки шишган ичаклар диафрагмани ҳаракатсиз қилади, нафас олиб чиқариш оғирлашади, натижада диафрагма ўпкалар билан бирга юракни сиқиштиради.

  • Оғир юк кўтаришдан, тепа зиналардан ва тепаликлардан қочиш керак, бу каби ҳаракатлар юрак уришини тезлатиб, натижада, ҳаёт қисқаради. Зеро, бутун жонлиларнинг юрак уриши ҳисоблидир.

  • Консерва ва ҳар қандай тайёр егуликлар, тайёр мева сувлари ва ҳар қандай тайёр ичимлик, йодли рафинланган туз, сунъий туз, Италия буғдойи (типи 405-550) ва маҳсулотлари, маргарин, гидрогенланган суюқ ёғлар умуман ишлатилмаслиги керак. Сигарет чекиш, қора чой, қаҳва, шоколад умуман ман этилади.

  • Парфюмерия, дезодорант, бадан парвариши маҳсулотлари, кир порошоги, кир суви ва шу каби моддалар ўта зарарлидир.

Қайд: Туғилганидан буён юрак касали бўлганлар учун доимo ҳар душанба 36 соат очлик тутиш, озиқланишни тартибга солиш керак. Бу тадбирларни олган кишининг юрак клапанларини ўзгартиришга, томирларни алмаштиришга, «янги» юрак ўтказиш, илдиз ҳужайра ишлатиш каби дунё ва охирати учун хавфли ҳаракат қилишига эҳтиёж қолмайди.
Бу табиий даволаш услуби Аллоҳ таъолонинг омонати бўлган вужудимизни мухофаза этишга мустаҳкам бир восита бўлади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling