ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
Эпидермoфития (“грибок”)Табиатда замбуруғ (гриб)лар асидли(кислотали), намли ва илиқ тупроқларда етишади. Инсон вужудида эса РН мувозанати бузилиши натижасида қонда кислоталикнинг кўпайиши замбуруғ (грибок)га сабаб бўлади. Қонда кислоталик пайдо бўлишига сабаб бўлган таомлар: Қон гуруҳи “0” ва “В” бўлганларда - иссиқ дрожжали оқ нон, маккажўхори ва буғдой маҳсулотлари, хусусан, гени ўзгартирилган 405-550 турлар, қанд; қон гуруҳи “А” бўлганлардa - қизил гўшт; ҳаммага маргарин, қўшимчалик ёғлар, тайёр қўшимчалик таом ва ичимликлар, хусусан шоколад, қаҳва, қора чой, аралаш таомлар, таомдан кейин ейилган мева ва ширинликлардир. Даволаш Озиқланиш тартибга солинади, ошқозон ва ичаклар даволанади. Жигар тозаланиши ва бошқа тозаланишлар қилинади. Эпидермoфития чиққан жойга зулук қўйилади. Ҳафтада 1 марта 1 кунлик рўза канда қилинмайди. Янги сабзавот, хусусан турп ейилади. Тайёр таомлар, ширинлик ва оқ нон ейилмайди. Қуйидаги дорилардан бири эпидермoфития «грибок»ли бўлгаларга ишлатилади: Аччиқ бодом ёғи, туйилган қовун уруғи билан яхшилаб аралаштирилади ва эпидермoфития, «грибок”кa сурилади. Эпидермoфития (“грибок”) чиққан ерларга майда хантал кукуни билан аралаштирилган сирка сурилади. Янги лимон суви эпидермoфития -»грибок» устига сурилади. Лимон суви, пўсти ва уруғлари билан бирга ярми қолгунича қайнатилиб совутиб сурилса янада таъсирли бўлади. Пўсти олинган саримсоқлар иссиққа чидамли банка ёки сопол идишга солиниб, усти хамир билан ёпилади. 200 даража печьда 1-1.5 соат туради. Кейин совутилиб, айни миқдорда асал билан аралаштирилади ва эпидермoфития -»грибок» сурилади. Жамбул майдаланади, буғдой ёғи ёки тоза зайтун ёғи билан аралаштирилади ва эпидермoфития -»грибок» га сурилади. Айни пайтда: Семизўти суви ҳам ичилади, ҳамда эпидермoфития - «грибок» га сурилади. Пиёз, саримсоқ ейилади, бундан ташқари кунига 3-5 дона саримсоқ ютилади ва эпидермoфития -»грибок» га саримсоқ сурилади. Ширинликни кўп ейдиганлар эпидермoфитиядан қутула олмайдилар. Даволанишнинг бошида асал ҳам емаслик керак. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling