ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Эгзема”
- Бир ҳафта ўтиб, қуйидаги дорилардан бири эрта-кеч ишлатилади
Пес (Витилиго, барас, оқ барас)Витилиго, пигмент йўқотиш натижасида, нормал тери устида оқ доғларнинг чиқиш ҳолатидир. Витилиго ҳар қандай ёшда чиқиши мумкин. Доғлар текис, пигментсиз ва қуюқ чегарали бўлиб кузатилади. Кўп таъсирланган жойлар юз, тирсак ва тиззалар, қўл ва оёқлар ва генитал жойлар бўлади. Бундан ташқари, травма ва босим кўрган жойларга ҳам таъсир қилади. Баъзи доғлар пигментация чиқариши мумкин. Пигмент йўқотиш жараёни ривожланмаслиги ҳам ривожланиши ҳам мумкин. Умумий даволаш учун “Эгзема” бўлимига қаранг. Озиқланишни ва ҳазмни тузатгандан кейин муайян бўлгаларни даволаш бошланади. Муайян (локал) бўлгаларни даволаш Чала пишган анжир, анжир сути, янги ёки қуруқ анжир барги, майдаланган семизўти уруғи, семиз ўти ёки семизўти суви, аччиқ қовун барги, аччиқ қовун суви, янги майдаланган газанда уруғи, газанда, газанда суви, қончўп суви, майдаланган қора қораарча уруғи, янги майдаланган седана, седана ёғи, майдаланган қора хантал ёки майдаланган турп уруғи витилигога яхшилаб бостирилиб, ҳатто қонатилиб сурилади. Ёки Яшил ёки оқ шиша майдаланади, печда ёқилиб, туйилади. Туйилган шиша, мирт ёғи (ёки зайтун ёғи) билан аралаштирилиб малҳам ҳолига келтирилади ва витилигога суртиб едирилади. Дори суришда терини чимчилаш ва ишқаш керак, токи қизарсин, шишсин, ҳатто қонасин. Витилиго жойларида қизариш ва қонаш касалликнинг яхшиланиши мумкинлигини кўрсатади. Бу жараёндан кейин яралар устига зайтунёғи ёки мирт ёғи сурилади. Бу бир ҳафта давом этади. Бир ҳафта ўтиб, қуйидаги дорилардан бири эрта-кеч ишлатилади: Майдаланган қора xантал илиқ табиий ўткир сирка билан аралаштирилади, витилиго жойларига сурилади. Касал чидайдиган даражада туради ва ювилади, сўнг зайтун ёғи ёки мирт ёғи сурилади. Ёки Майдаланган седана билан сирка, паста ҳолига келтирилиб сурилади ва бир кеча тургандан сўнг, айни шаклда ёғланади. Ёки Янги заққум барглари зайтун ёғи билан аралаштирилиб паст оловда қайнатилади. Барглар қуриганидан сўнг сузилади, бу ёғга асал муми қўшилиб паста ҳолига келтирилади. Энг охирги олтингугурт қўшилиб паста яхшилаб аралаштирилади ва қуёшда, қалин пўст ҳосил қилгунча витилиго жойларига сурилади: касал чидаганича туради. Ёки 2 ош қошиқ майда ва янги туйилган седана + 1 ош қошиқ хина + янги туйилган куруқ эчкемар териси аралаштирилади. Бу аралашмадан бир ош қошиқ олиниб, ўткир сирка билан малҳам ҳолига келтирилади. Ҳар оқшом витилиго жойларига сурилиб, компресс қилинади ва эрталабгача туради. Витилиго жойлари ҳар кун қуёшга тутилади. Бундан ташқари, бу амал асносида, сабзи сувига 11 томчи седана ёғи қўшилиб кунда 3 марта ичилади. Бу жараёнлардан кейин яра бўлса, терининг соғайиши кутилади. Соғайгач, даволаниш такрорланади. Мақсад: витилиго жойларига бириккан токсинларни чимчилаб кўчириш, қонатиш ва яра қилиш билан ташқари чиқариш; терини уйғотиш ва тирилтиришдир. Витилиго ва садаф билан боғлиқ барча жараёнлар қуёшда қилинса, янада таъсирли бўлади. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling