ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Доимий равишда сигир ва бузоқ гўшти ейиш садаф (псориаз), пес (витилиго), мохов, бесўнақайлик (фил касаллиги) ва бошқа бир неча касаллик келтиради”.
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ“Кимки ҳайз даврида хотини билан жинсий алоқада бўлса ва бу муносабат сабабли туғиладиган бола ёки ўзи садаф, пес ёки мохов касалига мубтало бўлса, ўзидан бошқани айбламасин”. (Ҳадис) “Доимий равишда сигир ва бузоқ гўшти ейиш садаф (псориаз), пес (витилиго), мохов, бесўнақайлик (фил касаллиги) ва бошқа бир неча касаллик келтиради”. (Ҳадис) Пайғамбаримиз (с.а.в.) олача ва садаф учун - бири маънавий, иккинчиси жисмоний - иккитa сабаб кўрсатганлар («Гўшт» бўлимига қаранг). Аввал биринчи сабабга тўхталсак: Яратганнинг таъқиқларига бўйинсунмаган бутун борлиқлар жазоланади, лекин бунинг ҳикматини тушуниш қийин, буни таҳлил қилиш ҳам фойдасиз. Олача ва садафнинг иккинчи сабаби - сигир ва бузоқ гўштини доим ейиш, тайёр сосиска ва колбаса каби арaлаш гўшт ва бир таомни ҳазм қилмасдан, иккинчи таом ейишдир. Бу доимий ҳазмсизлик натижасида ишлаб чиқарилган ёқувчи токсин ва қолдиқлар жигар, талоқ ва буйракларнинг фаолиятини бузади. Бу бузилиш оқибатида токсин ва қолдиқлар ортиб, аъзолар уни ташқари чиқишда қийналади ва вужуд бу қолдиқ-токсинларни терига йўналтиришга мажбур бўлади. Тери кишининг табиатига мос, ё яра, ё эгзема ёки садаф воситасида токсинларни ташқарига чиқаради. Лекин қолдиқ ва токсик моддаларни ташқарига чиқаришга терининг кучи етмаса, қолдиқ ва токсинлар тери паст қаватларида тўпланиб, у ерда чирийди ва тери ҳужайраларини бузaдиган газ чиқара бошлайди. Бу нуқтадан кейин витилиго, мохов ёки саратон касаллиги юзага келади. Бу хасталиклар сабаблари фарқли бўлиши мумкин, аммо уларнинг даво ланиши, асосан, бир хил: oзиқланишнинг тузатилиши билан бирга ошқозон, ичак, жигар, буйрак тозаланиши ва бошқа тозаланишлар қилинади. Хрониклашган тери касалликларини ташқаридан, даволаш фойдасиз, ҳатто зарарлидир. Чунки, локал даволаш вужуддаги токсик модда ишлаб чиқаришни тўхтата олмайди. Локал даволаш билан тери касаллиги бир муддат яхшиланиши мумкин, аммо кейин яна пайдо бўлади. Бу айлананинг охири йўқ. Зарарли, чунки танадан чиқарилган токсик модданинг чиқиш йўли терига сурилган даволаш воситалари билан ёпилади ва ички аъзолар зарар кўради. Бир бемор тиб дунёсида ташҳис қилинмаган кўз касаллигидан шикоят билан келди. “Неча xил касалликлар ўтказдингиз?”, деб сўраганимда, “ҳеч қандaй касаллик кечирмадим. Фақат икки йил аввал кичик безовталик ўтказдим. Икки оёғим ҳам ўрта уч бармоғим орасида ёқувчи ва жуда кўп қичийдиган оқиш бор эди. Лекин фармацевт танишим, соғ бўлсин, бир дори берди ва бу оқишнинг бир-икки кунда тўхташини айтди. Дорини сурдим, оқиш ҳам, қичиш ҳам кетди. Қутулдим. Лекин бу воқеа кўз касаллигим билан ҳеч қандай алоқаси йўқ”, деди. Афсуски, бу воқеа тўғридан-тўғри кўзларидаги касаллик билан алоқали эди, чунки оёқнинг ўрта уч бармоғининг акупунктур нуқталаридан бошлаб, кўз марказигача кетган энергия оқими бор. Касал одам ишлаб чиқаришда олтин ва кумуш ишлатиладиган кимёвий моддалар (синил кислота каби) билан ишлаганди. Бу моддалар кўз марказига бирикмасдан, оёқ бармоқларининг орасидаги оқим билан чиқаётган эди. Чиқиш йўли фармацевт берган дори билан ёпилгач, ташҳис қилинмаган бу кўз касаллигига тутилган. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling