ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet163/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Энг кучли малҳам:

  • Тенг миқдорда майдаланиб, эланган шиша ва туйилган қора хантал, керакли миқдорда зайтунёғига аралаштирилади ва бош терисига едирилиб сурилади.

Сочни бўяш


Ленфома ва қовуқ саратонларига сабаб бўлган 22 xил кимёвий қўшимча моддаларининг соч бўёғи ишлаб чиқаришда ишлатилиши таъқиқланган.
Лекин бу “соч бўёқлари энди зарарсиз”, дегани эмас. Соч бўёғи ишлаб чиқаришда ишлатилган, етарлича тадқиқ қилинмаган қўшимча моддалар ва янги кимёвий қўшимча моддалар ҳам шу каби хавфлар келтириб чиқариши мумкин.
Кузатган бўлсангиз, чақалоқларнинг бош суягининг марказида юмшоқ “лиқиллaб” турган бир бўшлиқ бор, бу вужуднинг ҳар бир ҳужайраси билан боғлиқ бир энергия марказидир. Бу бўшлиқ умр буйи шундай очиқ қолади. Кичраяди, аммо хеч қачон тамоман ёпилмайди. Инсоннинг бошига суртилган ҳар қандай кимёвий модда шу «ликилдоқ» орқали вужуднинг ҳар ҳужайрасига ёйилади. Бундан ташқари, энса чуқуридан икки қош орасигача кетган, сийдик йўллари энергия канали устида жойлашган тахминан 100 дона акупунктур нуқтаси бор.
Сочларга ёки бошга сурилган моддаларнинг зарари ёки фойдаси бу акупунктур нуқталари воситасида буйрак, сийдик йўлларига ҳатто ҳомиладор аёлнинг ҳомиласига ҳам етиб боради.
Шампун ўрнига қатиқ суви, янги тухум сариғи, намланган кепак ёки табиий совун ишлатиш керак. Соч бўёғи ўрнига хина ишлатилиши мумкин. Турли ранглар ҳосил қилиш учун хинага айни миқдорда майдаланган қалампирмунчоқ эман пўсти, ёнғоқ пўсти, барги, чўпонтелпак, чой, қаҳва ва зайтун ёғидан бири ёки бир нечасини қўшиш мумкин. (“Хинo” бўлимига қаранг.)

Шайтонтирноқ (тирноқнинг бармоқ ичига ўсиши)


Тирноқнинг бармоқ ичига ўсиши одатда оёқнинг бош бармоғида, тирноқнинг бир томонида ёки икки томонида бўлади.
Бош бармоқнинг ич томонида, тирноқ тубидаги акупунктур нуқтасидан жигар энергия оқими, ташқи томондан эса талоқ энергия оқими бошлайди. Бу аъзолар кишининг маънавияти учун жуда муҳим аъзодир.
Жигар - руҳ маркази, талоқ эса сир маркази билан боғланган, дейишади алломалар. Бузилган тирноқ халқ орасида “шайтон тирноқ” дейилишида чуқур маъно бор. Тирноқ бузилишидан қутулиш учун фақат тирноқни даволашга уриниш фойдасиз, ҳатто бу жигарга ва талоққа зарар беради.
Аввало вужудга умумий даволаш курсини тадбиқ қилиш лозим.
Даволаш

Ҳар оқшом оёқ ваннаси қилинади:

  • 1 литр иссиқ сувга 100 гр тоғ тузи қўшилади ва оёқлар бу сувга солиниб 20-30 дақиқа туради. Туз ўрнига дамланган чўпонтелпак, ёнғоқ барги, қайнаган анжир барги ва шохлари, ёки қайнаган қарағай барги ҳам ишлатилиши мумкин.


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling