ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet173/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

ЯРАЛАР


Тўқималарда ёниш, яра ёки трaвма сабабли бузилиш (кесиклар, эзиклар) бўлса; токсин, бактерия, метаболик қолдиқ моддалар тўпланса; таъсирланган тўқималардан хистамин ва церотонин каби моддалар ёриб чиқа бошлайди. Бу моддалар қон томирларидан суюқлик чиқариб, таъсирланган тўқималар атрофида шиш пайдо қилади. Бу шишлар ўлган тўқималар ва бегона моддаларни ичига олиб соғлом тўқималарни изоляция қилади. Гистамин ва сиротонин, лейкоцит номли оқ қон ҳужайраларига ҳам таъсир қилади.
Лейкоцитлар шишда тўпланиб, микробларни, ўлик ёки бузилган ҳужайраларни, қолдиқ ва бегона моддаларни тутиб, ютади, йўқотади ва ўзлари ҳам ўлади.
Бундай шиш бўлган жойда ўлик тўқима, токсин, бактерия, жонли ёки ўлик лейкоцитлардан ташкил топган йиринг юзага келади. Яллиғланиш пайдо бўлган ерда оғриқ, қизариш ва харорат ҳис қилинади. Зулук ёки жарроҳлик билан яллиғланишни оқизиш керак.
Яллиғланиш иммунитетнинг ишлаш жараёнларидан биридир.

Кесиклар (кесилган жойлар)


Янги кесикларни шу заҳотиёқ ёпмаслик, қонашини кутиш керак. Ярадан қон чиқиши керак-ки, яра тозалансин (“Қон олдириш” бўлимига қаранг). Кейин бу қонни ювмасдан яра теварагини бир-бирига яқинлаштириб, устига паxтали мато қўйиб бойлаш керак. Қон янги яралар учун, яхши бекитувчи ва соғайтирувчидир. Антисептиклар керакмас, чунки табиий соғайиш жараёнини кечиктиради.
Кесик чуқур бўлса, яллиғланишини олдини олиш учун атрофига банка қўйиш, зулук қўйиш ва 2-3 кун рўза тутиш керак.

Эзиклар (эзилган жойлар)


Янги эзилган жойларга тезда қуйидаги амаллардан бири қўлланади:

  • Бир нон парчаси оғизда чайналади, шакар ёки тузга ботирилиб, эзилган жойга қўйилади ва боғланади. Бу амал шиш олдини олади, янги эзилган шишни туширади.

  • Бир парча юнг ёки пахта, олма ёки узум, сиркага ботириб, янги эзил-

ган ерга қўйилса, шиширмайди, шиш бўлса - туширади, оғриқни олади ва қисқа пайтда яхшиланишини таъминлайди. 15-30 дақиқа ора билан ўзгартириб турилади.
Бундан кейин:

  • Тенг миқдорда тирноқгул, жамбул, шувоқўти майдалаб тўғралади. 2 oш қошиқ ўсимлик аралашмаси 400 гр қайнар сув билан 15 дамланганидан кейин сузилиб совутилади. Бир парча мато бу сувга ботирилиб, эзилган жойга қўйилади ва ҳар 30 дақиқада янгиланади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling