ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- “1 кунлик очлик”, “3 кунлик очлик” ва “Жигар тозаланиши, 3-нчи кун”
Даволаниш вақтида озиқланиш
Ҳар кун (очлик кунларидан ташқари): Эрталаб (06:00-07:00): Бир стакан грейфрут ёки лимон суви, сув билан аралаштириб ичилади. 1-3 дона саримсоқ ютилади. 1-2 соат ўтиб 30-50 гр тоза зайтун ёғи + 30-50 гр лимон суви ичилади. Очиққанда 50 гр қизил лавлаги суви + 150 гр исмалоқ суви (ёки 150 гр семиз ўти суви) + 50 гр қуруқ пиёз суви тушгача 2-4 пиёла ичилади. Ҳар пиёла билан бирга 1-3 дона саримсоқ ютилади. Туш таомидан ярим соат аввал 3 дона аччиқ бодом, 3 дона ширин бодом ейилади. Туш таоми (16:00-17:00): Мизожга тўғри келадиган гўшт, балиқ ёки янги қишлоқ тухуми салат ёки сабзавот таoми билан ейилади. Таом билан бирга ёки кейин 1-5 дона саримсоқ ейилади. Саримсоқ ўрнига янги пиёз ҳам ейилиши мумкин. Кечқурун (21:00): 1-5 дона саримсоқ ютилади ва 1 чой қошиқ газанда уруғи ёки туйилган газанда + 1/4 чой қошиқ майдаланган занжабил + 1 чой қошиқ асал аралашмаси сув билан ичилади. Ёзда бу аралашма ўрнига гилос, ўрик, янги анжир, узум ёки тарвуз - бошқалари билан аралаштирмасдан, битта ўзи - ейилади. Газанда ҳар қандай шаклда ишлатса бўладиган, аъзоларни токсин лардан тозалайдиган, аллергик реакцияларни камайтирадиган ва бoшқа жуда кўп фойдаси бўлган ўсимликдир: Унинг чойи дамланади, таом устига сепилади, ёки янги баргларидан салат ёки таом қилинади. Йиллар давомида ишлатилади. 3 ҳафтада бу озиқланиш давом этилиб, ҳар душанба ва пайшанба 1 кунлик очликлар тутилади. 3 ҳафта ўтиб, 3 кун очлик тутилади, 4 -нчи кун жигар тозаланади. (“1 кунлик очлик”, “3 кунлик очлик” ва “Жигар тозаланиши, 3-нчи кун”, бўлимларига қаранг.) Анафилаксияда биринчи ёрдам кўрсатиш Анафилаксия симптомлари тўсатдан бошланиб, тезлашиб кетиши боис, бемор ва яқинлари ҳеч қандай чора кўра олишмайди. Фақат жараён бошланган онда – (беморни огоҳлантирмасдан!) - юз ва кўкракларига совуқ сув сепиш жараённи секинлатиши ёки олдини олиши мумкин. Айни пайтда, пиёзни қириб, ҳидлатиш ёки бурунга пиёз суви томизиш ва оз-оздан ичириш, оёқ ва болдирларни уқалаш, терига лимон суви суриш ҳамда орқага ва қоринга банка қўйиш фойда беради. Эмлама муолажаси. Туркияда шифо топиш умиди билан эмлама (прививка) усулларида даволанаётган беморлар кўп. Аллергик касалликларда бу усулдан фойдаланмаган маъқул. Чунки эмлашнинг таъсир механизми ҳануз аниқланмаган ва мусбат таъсири исботланмаган. Эмлаш астма ва бошқа аллергик касалликларда хавфли ва ҳатто ўлимгача олиб боргани сабабли, кўпчилик Европа мамлакатларида қатъий таъқиқланган. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling