ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Туққан аёлнинг нифос (туғишдан кейинги қонаш) даври
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чақалоқни парваришлаш
- Эмизиш
Туққан аёлнинг нифос (туғишдан кейинги қонаш) давриЎғил бола туққан соғлом аёлнинг нифос (туғишдан кейинги қонаш) даври 25-30 кундир, қиз бола туққан аёлнинг нифос даври эса 35-40 кун. Соғлом аёлнинг туғиш қонашлари борган сари камайиб боради. Қонашларнинг баъзан камайиб, баъзан кўпайиши аёл ҳолати анормал (ноодатий, номеъёрий) эканлигидан далолат беради. Бундай ҳолатда ичакларни бўшатиш, 3 кун давомида мева-сабзавот суви ичгандан кейин озиқланишни тузатиш, анусга зулук қўйиш ёки бел ва думғазадан хожамот қилиш керак бўлади. Чақалоқни парваришлашЯнги туғилган чақалоқларнинг териси жуда нозик ва юпқа бўлиши сабабли танасига теккан ҳамма нарса қаттиқ ва совуқ туюлади ҳамда чақалоқни безовта қилади. Шу сабабдан, киндик боғи кесилгандан кейин ва териси тозалангандан кейин чақалоқни 1 литр суга 1 ош қошиқ тош тузи қўшиб тайёрланган илиқ сув билан артилиши керак. Тузли сув чақалоқ терисининг бироз қаттиқлашишини таъминлайди. Артаётганда тузли сув чақалоқнинг оғзи ва бурнига кириб кетмаслигининг чораларини кўриш керак. Илк 40 кун давомида чақалоқнинг кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тегиниш қобилиятлари ҳали ривожланмаган бўлади. Аммо уларда бошқа мезонларда кўриш ва эшитиш қобилияти бор. Бу қобилият чақалоқларда 40 кун давомида пардаланмайди, фаол ҳолатда бўлади ва улар бизнинг кўра олмайдиган баъзи ҳақиқатларни, ҳатто инсонларнинг ҳақиқий юзини кўра оладилар. Шу сабабдан, туғаётган аёлнинг атрофида турган кишиларнинг маънавиятли кишилар бўлиши ўта муҳимдир. Токи, чақалоқ онасининг жанатмисол қорнидан чиқиб, дунё ҳақиқатларидан қўрқиб кетмасин. ЭмизишТуққандан кейинги илк кунларда онанинг кўкракларидан келадиган қуюқ сутга “оғизсут” дейилади. Ҳомиладор аёлнинг кўкраклари учида 9 ой давомида пайдо бўлган микроблар эмизилган “оғизсут” орқали чақалоққа ўтади. Чақалоқққа бериладиган дастлабки озуқа айнан ана шу “оғизсут” бўлиши керак, чунки бу сут чақалоқнинг ичакларига фойдали микробларни экади. Бу пайтда чақалоққа бўтқа ёки шакарли сув берилса, мазкур озуқалар ичакларга “оғизсут” воситасида экилган фойдали микробларни задалайди ва ичак касалликларига йўл очади. Онанинг ва чақалоқнинг ҳолатига кўра кўкрaк сути туғишдан кейин дарров ёки 1 кун, 2 кун ёки бўлмаса 3 кундан кейиш келиши мумкин. Сути келишидан олдин чақалоққа ҳеч нарса бермаслик керак, сaбр ва ҳузур билан сут келишини кутиш керак, ризқни тақсимловчи ва чақалоқнинг ҳаётини ва ризқини берган Аллоҳга ишониш керак. Сут 3 кун ичида келмаса, чақалоқ она қорнида бирон-бир зарар кўрган бўлади. Сутсиз ўтган 3 кун чақалоққа бу зарардан очлик билан қутулиш учун Аллоҳ томонидан берилган бўлади. Бу ҳолатда ҳам чақалоққа ҳеч нарса бермаслик керак, бошқа аёлдан олинган кўкрак сути ҳам чақалоққа зарар бўлади. Сут келганда илк 3 кун давомида чақалоқни 3-4 мартадан ортиқ эмизиб бўлмайди. Эмизишдан олдин чақалоқни бироз йиғлатиш ва енгил бадантарбия (гимнастика) қилдириш жуда фойдалидир. Булар ошқозон, ўпкалар, юрак ва жигарни кучлантиради, қонни тозалайди ва ҳазмни осонлаштиради. Чақалоқни секин тебратиш унинг мия ва асаб тизими учун ўта фойдали бўлиб, чақалоқни тинчлантиради. Фақат эмизгандан кейин йиғлатиш, ҳаракат қилдириш ёки қаттиқ тебратиш чақалоқ учун зарарлидир, унинг ҳазмини бузади, ошқозонида ичакларида газ (дам) ҳосил қилади. 3 кун кейин чақалоқни тез-тез, яъни ҳар 2-3 соатда оз-оздан эмизиш керак. Мана шундай тарзда эмизилган чақалоқ сутни осон ҳазм қилади. Ортиқча эмизилган сутнинг ҳазми қийин бўлиб, бундай сут оxиригача ҳазм бўлмайди. Шу сабабдан чақалоқларда қусиш ва газ (дам) оғриғи кўп учрайди. Болаларда газ ҳосил бўлиши ва қорин шишиши онaнинг аралаш ва айниган таомларни истеъмол қилганидан юз бериши мумкин. Бу ҳолатда она аввало ўзининг озиқланишини тартибга солиши керак. Чақалоққа эса дори сифатида чой қошиқда шивит, фенхель ёки арпабодиён чойи берилиши керак, бу чойларни онаси ҳам ичиши керак. 17-20 ойгача чақалоқ фақат она сутига эҳтиёж сезади. Бундай ёшдаги бола организмида фақат она сутини ҳазм қилиш учун мўлжалланган ферментлар бўлади ва шу сабабли бола бошқа озуқаларни умуман ҳазм қила олмайди, бошқа озуқалар боланинг ошқозони ва ичакларида газ ҳосил қилади. Ана шунинг учун ҳам олдинги замонларда бизнинг момоларимиз чақалоқларга овқатни ёки нонни ўзлари чайнаб, яъни ўзларининг ферментлари билан чайнаб беришган. Бу нарса чақалоқлaрда ҳазмни осонлаштирган. Чақалоққа 12-чи ойдан эътиборан она сутидан ташқари бирор бошқа озуқа бериладиган бўлса, xудди шундай тарзда, яъни чайнаб берилиши керак. “Сутдан чиқарилиши икки йилдир” (“Луқмон”:14-оят) ва “Она қорнида бўлиши ва сутдан кесилиш муддати ўттиз ойдир” (“Аҳқоф”:15-оят) оятларига кўра, қиз ёки эркак бўлсин, чақалоқларни 21-24 ой эмизиш фарздир. Чақалоқнинг она қорнида ўтказган вақт билан эмизиш муддатининг оятларда келтирилиши она сути билан эмизиш вақтининг қанчалик aҳамиятли эканлигини кўрсатади. Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини еб-ичадиган, кимёвий дори, косметик ва кир ювиш воситаларини ишлатадиган оналарнинг сутида юзлаб, ҳаттоки минглаб қўшимча моддалар бўлади. Чақалоқлар бундай сутни эмишни хоҳлашмайди ва юзларини ўгирадилар. Шундай экан, бундай моддаларни ишлатишни тўхтатиш керак. Бу ҳолатда долчин, занжабил, чиннигул, заъфарон, тимьян, қоразира ишлатиш, кўп миқдорда суюқлик ичиш ва чақалоқ эммаган сутни соғиб ташлаш керак, бу сутни кўпайтиради ва тозалайди, сутнинг ҳидини ва таъмини яхшилайди. Жинсий муносабатда тез-тез бўлиш ҳам она сутини камайтиради, сутнинг ҳидини ва таъмини бузади. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling