ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet184/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Сунъий тўлғоқ (Induction)


Сунъий тўлғоқ - туғиш пайти синтетик окситоцин гормoни бериб, бачадон қисқаришларини тезлаштирувчи муолажадир. Синтетик окситоцин туфайли содир бўладиган бачадон қисқаришлари табиий қисқаришларга қараганда анча тез, кучли ва оғриқли бўлади. Баъзи ҳомиладор аёллар бу оғриқларга чидайолмай, қорнидаги боласини “Цезар амалиёти” ёрдамида олишни илтимос қиладилар.
Баъзан окситоцин кучли ва давомли қисқаришларга, яъни бачадоннинг гиперстимуляциясига сабаб бўлиши мумкин.
Бачадон гиперстимуляцияси кислород етишмовчилиги туфайли чақалоқда юрак уришларининг анормал (меъёрсиз) даражада тезлашишига олиб келади. Бу ҳолатда “Цезар амалиёти”ни ўтказиш зарур бўлиши мумкин. Бачадон гиперстимуляцияси давомида бачадон йиртилиб кетиши мумкин.
Авваллари бачадонда “Цезар амалиёти”га ўхшаш жарроҳлик амалиётларининг ўтказилганлиги, бир хомиладорлик пайти икки ва ундан ортиқ ҳомилали бўлиш, амнион суюқлигининг ортиқчалиги, йирик чақалоққа ҳомиладор бўлиш каби ҳолатлар бачадоннинг йиртилиб кетиш эҳтимолини янада оширади. Бундай пайтларда ҳам “Цезар амалиёти”ни ўтказиш зарур бўлиши мумкин.
Синтетик окситоциннинг тузилмаси сув тутилишига сабабчи бўладиган антидиуретик гормoнга ўхшаб кетади. Синтетик окситоцион ҳам онанинг, ҳам чақалоқнинг организмида сув тутилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шиддатли сув тутилиши эс-ҳушни йўқотишга, хуружларга (приступларга), юрак етишмовчилигига, ҳушдан кетишга (комага) ва ўлимга сабаб бўлиши мумкин.
Синтетик окситоциннинг xусусияти шунда-ки, у чақалоқ миясининг тўқималарига тўпланиши ва чақалоқнинг миясида шиш ҳосил қилиши мумкин. Сунъий тўлғоқ билан туғилган боланинг мияси турли даражаларда лат ейди. Бу ўз навбатида чақалоқнинг безовталанишига, ҳарорати ошишига, конвулсияларга ва гиперактив (гиперфаол/ҳаддан ташқари фаол) бўлишига замин яратади.
Энг катта зарарга олдин сунъий тўлғоқ берилиб, кейин “Цезар амалиёти”га ётқизилган аёллар ва уларнинг чақалоқлари миялари учрайди. Чунки синтетик окситоцин билан анестезия моддалари бирбирининг зарарини оширади.
Уларнинг таъсирида қолган миянинг зарарланиши чақалоқнинг гиперактивлигини дастаклаб, уни отизм, эпилепсия (тутқаноқ) каби нeврологик ёки шизофрения каби руҳий касалликларга олиб келади. Оналар эса вақт ўтиб хотираларини йўқотиб, руҳий касалликларга дучор бўлишади. Шу сабабдан психолог ва психиатрларнинг қабулларига аксарият ҳолларда “Цезар амалиёти”ни бошдан ўтказган аёллар ва болалар боришади.
Расмий маълумотларга кўра, Туркияда ҳар икки туғишдан биттаси “Цезар амалиёти” воситасида амалга оширилмоқда. Аслида, бу рақам ундан ҳам катталигини ҳамма билади. Xудди шунингдек, ҳамма туғишларда сунъий тўлғоқ қўлланмоқда. Бу ҳам етмаганидек, ҳали энди туғилган болаларга гепатит-В га қарши эмлаш қилинмоқда.
Эмлаш суюқлигидаги “Алюминий гидроксид” ва “Timerosal” каби сақловчи моддалар чақалоқнинг ўзи шундоқ ҳам зарарланган миясида тўпланади. (“Конвулсиялар”, “Отизм” ва “Эмлаш” бўлимларига қаранг.)

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling